Қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 104-модда).
Эсда тутинг! Қасддан баданга оғир шикаст етказиш деганда, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий касалга чалинишга ёки умуман соғлиғи бузилиб, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши тушунилади.
Қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109-модда).
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодексининг 109-моддасида белгиланган.
Жиноят кодекси 109-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмида соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Эсда тутинг! Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган енгил шикаст етказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси иккинчи қисмида (енгил тан жароҳати етказиш) маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Одам савдоси (ЖК 131-модда).
Одам савдоси деганда, одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади.
Одам савдоси жиноятининг турлари: (ЖК 135-м. 2-қ.)
ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;
икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;
айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;
такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;
қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;
киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса, –
Одам савдоси жиноятининг турлари: (ЖК 135-м. 3-қ.)
ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;
ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса.
Do'stlaringiz bilan baham: |