Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Катталарнинг вояга етмаганларга таъсири


Download 2.15 Mb.
bet200/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Катталарнинг вояга етмаганларга таъсири қонун билан, вояга етмаган айбдор шахсни тавсифловчи ва суд жазо тайинлаётганида ҳисобга олиниши лозим бўлган алоҳида ҳолат сифатида ажратилган.
Жазо тайинлашда суд ҳисобга олиши лозим бўлган вояга етмаган шахсга таъсир этувчи бошқа ҳолатларга, вояга етмаганнинг ёши, биринчи марта жиноят содир этганлиги, амалда пушаймонлиги, айбини бўйнига олиб келиши, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериши, жиноятни оғир шахсий ва оилавий ҳолатлар туфайли содир этганлиги киради. Назарда тутиш лозимки, суд томонидан айбдор шахсга таъсир этувчи бошқа ҳолатлар аниқланса, улар суд ҳукмида кенг ифодаланган бўлиши лозим.
8-БОБ. ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИ.


20-§. Мажбурлов чораларининг тушунчаси ва мақсади.

Жазодан фарқли равишда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жавобгарлик элементи ҳисобланмайди. Улар шахсларга нисбатан қўлланилганда объектив равишда, уларни жазога, уларга азият келтиришга, улар ҳуқуқларидан маълум даражада маҳрум қилиш ёки чеклашни келтириб чиқармайди, уларга тузатувчи таъсир ўтказмайди ҳамда умумий ва хусусий превенцияни таъминлайди, бу шахслар томонидан содир этилган қилмишлар давлат номидан салбий баҳода ифодаланмайди ва судланганлик муддатини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Агар жазо ҳамма вақт суд томонидан аниқ миқдорда ва конкрет аниқланган муддатга тайинланса, кўрсатилган чорани қўллаш муддати бутун ва тўла ҳолда мажбурий даволанишга жалб этилган шахс соғлиқининг ҳолатига боғлиқ бўлади.




Эсда тутинг! Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари давлат номидан суд ажрими билан, ижтимоий хавфли қилмиш ёки жиноят содир этган руҳий касалларга, шунингдек, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик касаллигига йўлиққан шахсларга қўлланиб, бу шахсларга руҳий ва бошқа тиббий ёрдамни мажбурлов тартибида кўрсатилишидан иборатдир (бутунлай тузалиб кетгунича ёки турғун яхшиланиш келгунича ва касал жамиятга хавфлилигини йўқотгунича).
Эсда тутинг! Даволаниш деб, касалга уни ижтимоий тиклаш ва руҳий ҳолатини ижобий ўзгартириш учун аниқ таъсир қилиш жараёнини тушунмоқ лозим. Бу ҳолатда даволаниш шахсни бутунлай тузатиш мақсадини кўзламайди, бироқ руҳий ҳолатининг ўзи учун ҳам, атрофдагилар учун ҳам хавф туғдирмайдиган ҳолатгача яхшиланишига таъсир кўрсатади.
Эсда тутинг! Алкоголга нисбатан оғриқли тортиш, меъёр ҳиссини йўқотиш, истеъмол қилаётган спиртли ичимлик миқдорини назорат қила олмаслик, руҳий ва соматик касалликлар ва ижтимоий ахлоқ меъёрларини бузиш мавжуд бўлган шахс алкоголизм билан оғриган шахс деб топилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling