Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг объектлари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг!
4-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг объектлари.
Миллий қонунчиликда «ҳуқуқбузарликлар рофилактикасининг объектлари» тушунчасига таъриф берилмаган. Боз устига, илмий-назарий адабиётларда ҳам ушбу тушунчанинг таърифи бўйича ягона тўхтамга келинмаган. Эсда тутинг! Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектлари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат, жамоат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-бошқарув фаолиятида, одамлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ҳаётий фаолиятида, шахслараро муносабатларда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб ва шарт-шароит бўладиган салбий ҳодиса ва жараёнларни олдини олишга қаратилган профилактик таъсир кўрсатиш фаолиятидир. Профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари йўналтирилган ҳодиса ва жараёнларга кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектларини қуйидагича таснифлаш мумкин: жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби; шахс, жамият ва давлат манфаатлари; жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидлар; ғайриижтимоий хулқ-атвор; ҳуқуқбузарлик; ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар. Профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари йўналтирилган шахслар доирасига кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) фуқаролар; 2) ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар; 3) ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар; 4) ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар; 5) ҳуқуқбузарликдан жабрланувчилар; 6) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли ҳолатида бўлган шахслар. Ушбу тушунчаларга миллий қонун ҳужжатларида таърифлар берилган: ғайриижтимоий хулқ-атвор – шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги (ЎзР «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 3-банди); ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар – вояга етмаганнинг мунтазам равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишида, фоҳишалик, тиланчилик билан шуғулланишида ифодаланадиган хатти-ҳаракатлари, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа хатти-ҳаракатлари (ЎзР «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонуни 3-моддаси); ҳуқуқбузарлик – содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) (ЎзР «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни 3-моддаси); ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи – жисмоний, маънавий ёки мулкий зарар етказилганлиги оқибатида ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахс (ЎзР «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни 3-моддаси); ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс – ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс (ЎзР «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисида»ги низом 3-банди). Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектларига нисбатан профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширилиши натижасида: – шахс, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлигининг дахлсизлиги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади; – қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот мустаҳкамланади, шу жумладан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалтирилади, фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик муносабати сингдирилади, қонунга итоаткорлик хулқ-атвори рағбатлантирилади; – ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинади, шу жумладан ғайриижтимоий хулқ-атвор ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилмайди; – ҳуқуқбузарликлар аниқланади ва уларга барҳам берилади; – ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар аниқланади ва бартараф этилади; – ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар тарбияланади ва қулай турмуш шароити билан таъминланади; – жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфи камаяди. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling