Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


 Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш


Download 2.15 Mb.
bet206/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

3. Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш – ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритувчи мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг «Жиноятларнинг олдини олиш чоралари» деб номланган олтинчи бўлими, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196 ва 313-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-2896-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги низом»нинг «Профилактика инспекторларининг давлат ташкилотлари, бошқа ташкилотлар ва аҳоли билан ҳамкорлиги»га бағишланган
5-бобига кўра профилактика инспекторлари давлат ташкилотлари, бошқа ташкилотлар ҳамда аҳоли билан амалга оширадиган ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларини режалаштиради ва ўтказади;
4. Ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш – ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш орқали таъминланади.
5. Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш – ушбу натижага ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасини амалга ошириш орқали эришилади.


Эсда тутинг! Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфи «виктимлик» дейилади. Мазкур хавф ёки виктимлик учта, яъни виктимлик паст, ўртача ва юқори бўлган даражаларга ажратилади.


Виктимлик даражаси паст бўлган шахслар - жисмонан бақувват, воқеликка тўғри ёндашувчи ва бошқалар.
Виктимлик даражаси ўртача бўлган шахслар: нейтрал шахслар, яъни ўзи низоли ҳолатни келтириб чиқармайдиган, лекин ноҳақликка чидай олмайдиган шахслар.
Виктимлик даражаси юқори бўлган шахслар: объектив омилларга кўра: маънавий ва жисмоний жиҳатдан ожизлар, аёллар, қариялар, ёш болалар, ногиронлар, пассив характерга эга бўлганлар (қўрқоқлар, журъатсизлар);
субъектив омилларга кўра: ишонувчилар, беэътиборлар, мақтанчоқлар (бойлигини, ўзини кўз-кўз қилувчилар), урушқоқлар.
Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтиришда аввало, виктимлик даражаси юқори бўлган шахсларга эътибор қаратилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling