Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъектлари


Download 2.15 Mb.
bet209/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

5-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъектлари.


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъекти – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъекти – ҳуқуқбузарликлар профилактикасида давлат сиёсатини белгилаб берувчи, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи, иштирок этувчи ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштирувчи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар (фуқаролик жамияти институтлари), мансабдор шахслар ва Ўзбекистон Республикасида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардир.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларини қуйидагича таснифлаш мумкин:
1) ҳуқуқбузарликлар профилактикасида давлат сиёсатини белгилаб берувчи субъектлар (Президент, Олий мажлис, Вазирлар Маҳкамаси)
2) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар (ички ишлар, прокуратура, Миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, адлия, давлат божхона хизмати, давлат солиқ хизмати, меҳнат ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари);
3) ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи субъектлар (ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда иштирок этувчи субъектлар: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда иштирок этувчи субъектлар:фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари, маданият ва спорт муассасалари, туризм соҳасидаги ташкилотлар, бошқа орган ва муассасалар, ота-она (ота-она ўрнини босувчи шахс)лар,фуқаролар);
4) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқ­лаштирувчи субъектлар (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, вояга етмаганлар ишлари бўйича, одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар, прокуратура органлари ҳузуридаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар).

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling