Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси


Download 2.15 Mb.
bet212/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

8-§. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси.


Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси – ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолиятидир.
Эсда тутинг! Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳар бир тури, хусусан умумий профилактика ўзига хос жиҳатларга: мақсад ва вазифаларга, объектига, субъектига, профилактик чора-тадбирлар тизимига, уларни ўтказиш асослари ва тартибига, шунингдек муайян афзалликларга эга.
Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг мақсади – «ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кенг жамоатчиликни жалб этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, кам куч ва вақт сарфлаб аҳолига профилактик таъсир кўрсатган ҳолда уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш ва ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини уйғотиш, шунингдек фуқароларни ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида огоҳ этиш ҳамда ҳуқуқбузарликлардан ҳимояланишнинг усуллари ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш орқали уларнинг жабрланувчига айланиши хавфини камайтиришдан иборат.
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси объектлари:
– ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси таъсири остига тушувчи жисмоний (фуқаролар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар) ва юридик шахслар;
– жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги;
– қўриқловга олинган давлат органлари бино ва иншоотлари, аҳолининг кўчмас мулклари;
– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар.
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси мазмунан қуйидаги ўзига хослик ва афзалликларга эга:
– бир вақтнинг ўзида ўнлаб, юзлаб, минглаб, ҳаттоки, миллионлаб инсонларга профилактик таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд;
– кам куч ва маблағ сарфланади;
– вақт тежамкорлигига эришилади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига комплекс ёндашилади;
– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишни талаб қилиш кучига эга.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling