Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси


Download 2.15 Mb.
bet213/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

9-§. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси.


Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси – ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолиятидир.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик фаолияти фақат ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар томонидан мавсумий ёки криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси республикада, минтақада ёки шаҳар-туман миқёсида ёхуд алоҳида кичик худуд ва объектда айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.
Эсда тутинг! Қуйидагилар ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш учун асос бўлади:
– айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг, шахслар тоифаларининг кўпайиши;
– жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидларнинг юзага келиши.
Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси:
1) терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
2) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
3) ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
4) одам савдосининг махсус профилактикаси;
5) ўғирликнинг махсус профилактикаси;
6) фирибгарликнинг махсус профилактикаси;
7) бошқа ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси кабилар.
Айрим тоифадаги шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикаси:
1) илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирлари;
2) алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирлари;
3) вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
4) аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
5) бошқа тоифадаги шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси кабилар.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling