Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. «Ёнғинлар профилактикаси куни»ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш


Download 2.15 Mb.
bet221/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

13-§. «Ёнғинлар профилактикаси куни»ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» этиб белгиланганди.


Мазкур қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилиб, уларнинг вазифалари белгиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига ёнғинлар профилактикаси кунларини ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси юкланди.
Эсда тутинг! «Ёнғинлар профилактикаси куни» ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирларидан бири.
Ушбу йўналишдаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида»ги 688-сонли қарори билан тартибга солинади ва ташкил этилади.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммасига:
– маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ташкил этилган ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар фаолияти назорат қилинишини;
– ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;
– «Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси билан биргаликда жамоат жойлари ва жамоат транспортида ёнғинга қарши мавзуга бағишланган кўргазмали ташвиқот материаллари (қўлланмалар, эсдаликлар, флаерлар, плакатларни) жойлаштирилишини (тарқатилишини);
– жамоатчиликни профилактика кунлари доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга кенг жалб этишни;
– ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар билан биргаликда ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган танловларни ҳар чоракда таҳлил этиш, танловлар якунларига кўра ғолибларни эсдалик совғалари билан мукофотлаш ташкил этилишини таъминлаш вазифалари юклатилган.
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни»да давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари қуйидаги чораларни кўришлари лозим:
1) ҳар чоракда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзасидан йиғилишлар ўтказсин ва уларда идоравий мансуб объектлар, турар жой фонди ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилиш;
2) газ, энергетика ва сув хўжалиги, иситиш мосламаларининг ҳолати ва яроқлилигига алоҳида эътибор қаратиш;
3) идоравий мансуб объектларни ёнғинга қарши ҳолатга мослаштириш учун ҳар йили мақсадли маблағлар ажратсинлар, шунингдек, улардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланилиши назорат қилинишини таъминлаш;
4) ёнғин хавфсизлиги нормалари бузилишининг ҳар бир ҳолати юзасидан ёнғин келиб чиқишига йўл қўйган мансабдор шахслар ва ходимларни батафсил текширсинлар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;
5) объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин техникаси ва ускуналари билан таъминлаш чораларини кўриш;
6) ёнғинга қарши тарғибот ҳамда ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳолини ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш бўйича ўқитиш ишларини кучайтирсинлар, ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб этиш;
7) ўзларининг тасарруфидаги ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари ва воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини (гидрантлар, резервуарлар, ҳовузлар, ички ёнғин кранлари) яроқли ҳолатга келтириш чораларини кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадокомпанияси, давлат оммавий ахборот воситалари қуйидагиларни таъминлайдилар:
1) ёнғинлар профилактикаси кунларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини, ёнғин хавфсизлиги бўйича мавзуга оид махсус мавзули видеороликлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг мунтазам намойиш этилишини;
2) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва давлат ёнғин назорати органлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи узоқ вақтдан буён ҳал этилмаётган объектлар ва аҳоли пунктларига рейдлар ташкил этилишини;
3) хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағларини жалб этган ҳолда ёнғин хавфсизлиги мавзусида плакатлар, буклетлар ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этишнинг ташкил этилишини.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling