Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти устидан жамоатчилик назорати


Download 2.15 Mb.
bet222/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

14-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти устидан жамоатчилик назорати.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти устидан жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун, бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сонли Фармонида «Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш» Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлардан бир сифатида белгилаб берилди.
Эсда тутинг! Мансабдор шахсларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериши – жамоатчилик назоратининг асосий шаклларидан биридир.
Фармон билан, 2017 йил 1 октябрдан қуйидаги янги тартиб ўрнатилди:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилади;
3) халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳисоботлари ҳамда ҳар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилади.
Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари эшитилаётганда улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва ишлар натижаси танқидий муҳокама қилиниши, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилиши, шунингдек эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.
Профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида улар зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
– профилактика инспекторларининг зиммаларига юклатилган мажбуриятларнинг талаб даражасида бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шу жумладан ўзларининг фаолияти ҳақида жамоатчилик олдида тизимли равишда ҳисобот беришларини йўлга қўйиш, уларнинг аҳолини ташвишга солаётган муаммоларга юзаки муносабатда бўлиш ҳолатларига чек қўйиш;
– профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг таъсирчан мезонларини жорий этиш, бунда, биринчи навбатда жамоатчилик фикри, уларнинг фаолияти натижаларидан фуқароларнинг қаноатланиши ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик даражасини ҳисобга олиш.
2017 йилнинг 1 октябридан қуйидаги янги тартиб жорий этилди:
1) профилактика инспекторлари ўз лавозимига тегишли фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган муҳокамалар натижаларига кўра қабул қилинадиган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори билан тасдиқланади;
2) фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади.
Профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижалари танқидий муҳокама қилинади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилади ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмлари жорий этилган.
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика инспекторларининг (бундан буён матнда профилактика инспекторлари деб юритилади) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш холати тугрисидаги ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 6 сентябрдаги 193-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар оргаилари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби тўғрисидаги Низом» билан белгиланади.
Профилактика инспекторлари ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудуд бўйича тегишли фуқаролар йиғинларида ҳар ой якуни бўйича ҳисобот беради.
Профилактика инспекторининг ҳисоботини эшитиш фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, таълим муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари вакиллари, фуқаролар йиғинидаги хонадонларда, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли, ички ишлар органининг ушбу ҳудудга масъул этиб бириктирилган раҳбари иштирокида амалга оширилади.
Профилактика инспекторининг ҳисоботини эшитиш куни фуқаролар йиғини кенгаши томонидан ички ишлар органининг ушбу ҳудудга масъул этиб бириктирилган раҳбари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Йиғин ўтказилишидан уч кун олдин бу ҳақда фуқаролар йиғинида кўринарли жойга эълон осиб қўйилади ҳамда аҳолига етказиш чоралари кўрилади.
Профилактика инспекторининг ҳисоботини эшитиш бўйича ўтказиладиган йиғин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан олиб борилади. Йиғин баённомаси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), фуқаролар йиғини масъул котиби, ички ишлар органининг ушбу ҳудудга масъул этиб бириктирилган раҳбари томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ва муассасалар вакиллари профилактика инспекторларининг ҳисоботини эшитиш бўйича ўтказиладиган йиғинга фуқаролар йиғини томонидан таклиф этилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling