Биринчи усул. Бу усулга мувофиқ аудитор юқорида келтирилган асосий кўрсаткичлардан муайян корхона учун энг мос келадиганларини танлаб олиши мумкин. Иккинчи усулга мувофиқ юқорида тавсия қилинган барча кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқарилиб, энг кичик сумма асосий кўрсаткич деб қабул қилинади. бунинг учун қуйидаги ҳисоб-китоблар бажарилади. - Муҳимлик даражасини ҳисоблаш жадвали.
- Бунинг учун хўжалик юритувчи субьектнинг молиявий ҳисоботидан олинган асосий кўрсаткичлар жадвалнинг 2-устунига ёзилади. 3-устунидаги кўрсаткичлар(%)аудиторлик ташкилотининг ички стандарти(йўриқномаси)да аниқланган бўлиши ва доимий қўлланилиши лозим. 4-устундаги кўрсат-кичлар 2-устундаги кўрсаткичларни 3-устундаги кўрсаткичлар (%) га кўпайтириб, 100 га бўлиш йўли билан аниқланади. Демак, иккинчи усул бўйича аудитор Муҳимлик даражаси сифатида энг кичик сумма, 476, 0 минг сўмни танлайди.
- Учинчи усул 4-устундаги кўрсаткичларнинг ўртача миқдори қуйидагича аниқланади:
- (36175, 0=5335, 0=985, 0=16272, 0=70795,
- 6=6455, 0=476, 0):7=19499, 0
- Энг паст кўрсаткич ўртача кўрсаткичдан қанчага фарқ қилишини аниқлаймиз:
- (19499, 0-476, 0):19499, 0х100%=97, 60%
- Энг юқори кўрсаткичнинг ўртачадан фарқи:
- (36175, 0-19499, 0):19499, 0х100%=85, 5%
- Ҳар иккала ҳолатда ҳам энг юқори ва энг паст кўрсат-кичларнинг ўртача кўрсаткичдан фарқи сезиларли даражада яъни 20% дан катта бўлганлиги сабабли энг юқори (36175,0 м.с.) ва энг паст (476,0 м.с.) кўрсаткичлар ҳисоб-китобдан чиқариб ташланади. Бу кўрсаткичлар кейинчалик ўртача миқдорни ҳисоблашда қўлланилмайди. Қолган кўрсаткичлар асосида янги ўртача миқдор аниқланади.
- (5335, 0=985, 0=16272, 0=70795, 0=6455):5=19968,5 м.с.
- Олинган миқдор(19968, 5 минг сўм)ни 20000,0 минг сўмгача яхлитлаш ва мазкур миқдор кўрсаткичини Муҳимлик даражасининг қиймати сифатида фойдаланиш мумкин. Муҳимлик даражасининг яхлитлангунча ва яхлитлангандан сўнги қиймати ўртасидаги фарқ:
Do'stlaringiz bilan baham: |