Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


 Тематик лойиҳалар танловини эълон қилиш


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

 
3. Тематик лойиҳалар танловини эълон қилиш 
 
Тематик лойиҳалар танловини эълон қилиш қуйидаги босқичларни ўз 
ичига олади: 
1. Вазирлик ва идоралар томонидан таклиф этилган тематик лойиҳалар 
мавзулари қабул қилинади. 
2. Мавзулар ўрнатилган тартибда маълумотлар базасига киритилади ва 
фан йўналиши бўйича тегишли бошқармаларга йўналтирилади. 
3. Тегишли бошқармалар таклифларни ўрганиб чиқади ва экспертизадан 
ўтказади (1-илова). Бунда қуйидаги жиҳатлар эътиборга олинади: 
қўлга киритилиши режалаштирилаётган якуний натижа (маҳсулот, 
ишланма, технология)нинг тавсифи; 
эҳтиёжнинг мавжудлиги (етарлилиги) тўғрисида таҳлилий кўрсаткичлар; 
хорижий аналогларидан қиёсий устунлигини кўрсатувчи индикаторлар
таклиф этилаётган мавзу доирасида илгари бажарилган (бажарилаётган) 
фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг мавжудлиги
агар тематик лойиҳа мавзусини ўзгартиришга зарурат бўлса, бошқарма 
томонидан тавсия этилган (шакллантирилган) мавзу.
4. Ижобий хулоса берилган тематик мавзулар лойиҳалар танловида эълон 
қилиш учун тайёрланади (зарур ҳолларда таклифни қайта ишлаш жараёнига 
таклиф берувчилар жалб этилиши мумкин). Салбий хулоса берилган тематик 
мавзулар бўйича таклиф киритган вазирлик ва идораларга асослантирилган 
жавоб хатлари юборилади. 
5. Ижобий баҳоланган, аввал бажарилмаган, экспертлар томонидан 
долзарб, аниқ маҳсулот ёки натижага қаратилган, тижоратлаштириш 
имконияти ёки ижтимоий аҳамияти юқори деб баҳоланган мавзулар бўйича 
вазир буйруғи асосида танлов эълон қилинади.
Танлов эълони mininnovation.uz расмий веб-сайтида ёки бошқа оммавий 
ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Танлов эълонида лойиҳаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ва 
топшириш тартиби, муддати ва талаблари кўрсатилади. 
 
4. Лойиҳа талабномаларини шакллантириш 
 
Лойиҳанинг танловда ғолиб бўлиши ва молиялаштирилиши албатта 
унинг қай даражада шаклллантирилганлигига, илмий-техник салоҳияти ва 


20 
кутилаётган натижаларнинг қай даражада асослаб берилганлигига боғлиқ. 

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling