Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


“жўнатиш” тугмачаси босилади. Талаб этилган шакллар тўғри тўлдирилган  бўлса, янги ариза рўйхатга қўшилади. Эслатма


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

“жўнатиш тугмачаси босилади. Талаб этилган шакллар тўғри тўлдирилган 
бўлса, янги ариза рўйхатга қўшилади.
Эслатма: Лойиҳа тизимга юклангандан сўнг, яъни “жўнатиш” амали 
бажарилгандан сўнг, таҳрир қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш мумкин 
эмас. Шу боис барча маълумотлар тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил 
қилгач, жараённи якунлаш тавсия этилади. 
Лойиҳанинг қоғоз варианти ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) 
кенгаши баёнидан кўчирма, йўлланма хати, мавжуд бўлган ҳолларда лойиҳа 
натижаларидан манфаатдор ташкилот ёки корхонанинг қўллаб-қувватлов хати 
билан биргаликда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.
Лойиҳаларнинг қоғоз шакли илмий-тадқиқот институтлари илм-фан 
бўйича директор ўринбосарлари, олий таълим муассасаларининг илмий ишлар 
ва инновациялар бўйича проректорлари томонидан тегишли вазирлик ва идора 
раҳбарлари имзолаган йўлланма хати асосида қабул қилинади.
Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган лойиҳалар кўриб 
чиқилмайди. 
5. Мақсадли лойиҳаларни молиялаштириш тартиби 
 
Мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар 
Маҳкамасининг ҳужжатлари, давлат дастурлари ва концепцияларда баён 
этилган вазифа ва топшириқлар асосида (агар бу топшириқларнинг ижроси 
тематик илмий-тадқиқот лойиҳалар танловлари доирасида бажарилиши 
мумкин бўлмаса) ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари олдида турган ўзига хос муаммоларни ҳал этиш 
эҳтиёжидан келиб чиқиб мурожаатга мувофиқ қабул қилинади.
Мақсадли лойиҳалар учун муқобил (альтернатив) лойиҳа талаб 
этилмайди.


32 
Дастлабки техник экспертиза, илмий экспертиза ва очиқ муҳокама 
(тақдимот) натижаларига кўра ижобий баҳоланган мақсадли лойиҳалар 
танловдан ташқари молиялаштирилади.
Мақсадли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари қабул 
қилинган санадан бошлаб 30 кун ичида Инновацион ривожланиш вазирлиги 
томонидан қабул қилинади. Бунда таклиф қилинаётган илмий лойиҳанинг 
мақсадлилиги, ўзига хослиги ва танлов ташкил қилиш учун альтернатив 
лойиҳа таклифларини шакллантириш имкони йўқлиги ёки чегараланганлиги 
асослаб берилиши шарт. 
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўрганишлар ва 
экспертлар хулосалари асосида танлов ўтказиш имкони бўлган топшириқлар 
доирасида тематик лойиҳалар мавзулари шакллантирилиши ва танловга 
қўйилиши мумкин. 
Мақсадли лойиҳаларни шакллантириш ва талаб даражасида амалга 
ошириш учун ижрочи ташкилот жавобгардир. 

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling