Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


Лойиҳанинг титуль варағини тайёрлашга қўйиладиган талаблар


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

Лойиҳанинг титуль варағини тайёрлашга қўйиладиган талаблар: 
титуль варағида ижрочи ташкилотнинг юридик номи аниқ кўрсатилиши, 
унинг раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан 
тасдиқланиши керак;
вазирлик томонидан белгиланган фан йўналиши аниқ ёзилиши, илмий 
раҳбарнинг исми, шарифи, отасининг исми паспорт маълумотларига тўлиқ 
мос келиши, ижрочи ташкилот ва лойиҳа раҳбарининг манзили, боғланиш 
учун телефон рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши лозим; 
лойиҳа номи, тури (амалий, инновацион, фундаментал, тажриба-
конструкторлик) аниқ кўрсатилиши керак; 
лойиҳанинг бажарилиш муддати аввал саноқ сонда 2 йил, 3 йил тарзида; 
сўнг йиллар бўйича кўрсатилади; 
лойиҳанинг умумий ва бир йиллик молиялаштириш ҳажми алоҳида 
кўрсатилади. Лойиҳанинг титуль варағида кўрсатилган умумий маблағ 
миқдори 1- ва 5-шаклдаги маблағ миқдори билан бир хил бўлиши шарт. 
Мазкур рақамларнинг турлича кўрсатилиши лойиҳанинг техник экспертиза 
пайтида танловдан четлаштирилишига сабаб бўлади. 
Лойиҳанинг 
1-шакли 
қуйидаги 
талаблар 
асосида 
шакллантирилади: 
1.1-бандда талаб этилган аннотация ўзбек ва рус тилларида ҳажми 1,5 
варақдан ортмаган ҳолда берилади. Унда лойиҳанинг илмий янгилиги, 
қўйилган илмий муаммоларни ҳал этишнинг долзарблиги очиб берилади;
1.2-бандда кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти, яъни кутилган 
натижалар ва уларнинг илмий ва ижтимоий аҳамиятга эгалиги, 
режалаштирилган натижаларнинг жаҳон миқёсидаги тадқиқот натижаларига 
мувофиқлиги, лойиҳада режалаштирилган натижаларнинг иқтисодий ва 
ижтимоий соҳаларда амалиётга татбиқ этиш имкониятлари рус ва ўзбек 
тилларида берилади;
рус ва ўзбек тилларида берилган матнларнинг мазмун-мундарижаси бир 
хил бўлиши шарт. 
Лойиҳанинг 2- ва 2а-шаклларидаги маълумотлар ижрочилар 
салоҳиятини аниқлашда, илмий жамоанинг тадқиқотни амалга ошириш 
имкониятларини тўғри баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳа раҳбари 
ва иштирокчиларининг илмий ишлари рўйхати (охирги 3 йил давомидаги 


25 
нашрлар қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда 
рақамланади: монография; патент; илмий мақола; илмий тўпламлар ва бошқа 
нашр ишлари) 3.4-шаклга қатъий риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилиб
муаллиф, илмий котиб томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан 
тасдиқланади. 
Лойиҳанинг 3-шакли ижрочи ташкилотга оид бўлиб, сўралган 
маълумотлар аниқ берилиши керак. 

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling