Лойиҳанинг 4-шаклида қуйидагилар аниқ кўрсатилиши керак:
лойиҳада ҳал этиладиган илмий муаммолар;
қўйилган муаммони ҳал этишнинг илмий аҳамияти ва долзарблиги;
лойиҳала ҳал этиладиган муаммонинг миқёси ва мураккаблиги,
муаммони ҳал этишга хизмат қиладиган аниқ вазифалар. Лойиҳанинг
мамлакатда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ривожланишни таъминлайдиган
илмий ва технологик захираларни шакллантириш билан боғлиқлиги;
тадқиқотнинг илмий янгилиги, қўйилган вазифа(лар)ни ҳал этиш ва
режалаштирилган натижаларни олиш имкониятлари (асослаб кўрсатилади);
тадқиқотда қўйилган муаммонинг ўрганилиш ҳолати, жаҳон илм-
фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари ва илмий рақобатчилар ҳақида
маълумот;
камида 2 бет ҳажмда таклиф этилаётган усул ва ёндашувлар, лойиҳа
бажарилишининг бутун даври учун умумий иш режаси ва кутилаётган
натижалар;
лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилиши ёки яратилиши
режалаштирилган янги маҳсулот (товар, технология, хизмат)лар, янги
технологияларни
яратиш
ёки
қўлланилаётган
технологияларни
такомиллаштириш ҳақида маълумот;
илмий жамоа томонидан лойиҳа мавзуси бўйича мавжуд илмий захиралар
(илгари олинган натижалар, ишлаб чиқилган дастурлар ва услублар
кўрсатилади);
лойиҳани амалга ошириш учун илмий жамоада мавжуд бўлган ускуналар,
материаллар, ахборот ва бошқа манбалар рўйхати (жумладан, лойиҳани
амалга ошириш учун улардан фойдаланиш зарурати кўрсатилади);
лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш режаси (лойиҳа
бўйича режалаштирилган хизмат сафарлари (экспедициялари)ни ўз ичига
олган ҳолда);
илмий гуруҳдаги ҳар бир иштирокчи (жумладан, лойиҳа раҳбари)нинг
лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йилидаги иш мазмуни;
биринчи йил охирида кутилаётган аниқ илмий натижалар;
грант маблағи ҳисобидан лойиҳани амалга ошириш учун сотиб олиниши
режалаштирилаётган асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот ва бошқа
26
манбалар рўйхати (лойиҳани амалга ошириш учун улардан фойдаланиш
зарурати асослаб берилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |