Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси


 Ташаббускор илмий-тадқиқот лойиҳалари танловларини ўтказиш


Download 3.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/40
Sana09.09.2023
Hajmi3.64 Mb.
#1675064
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
Grantlar tizimi boʻyicha QOʻLLANMA

 
6. Ташаббускор илмий-тадқиқот лойиҳалари танловларини ўтказиш 
тартиби
Ташаббускор 
лойиҳалар 
тадқиқотчи 
ва 
олимларнинг 
илмий 
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида илм-
фаннинг устувор йўналишларига мувофиқ ташкил этилади.
Ташаббускор лойиҳалар танловига эълон Инновацион ривожланиш 
вазирлиги томонидан танлов шартлари, талаблари ва муддати кўрсатилган 
ҳолда берилади. 
Ташаббускор лойиҳаларнинг молиялаштириш ҳажми ижрочилар 
томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар ва молиявий режалар асосида 
белгиланади. Экспертиза жараёнида лойиҳаларнинг молиялаштириш ҳажми 
илмий-техник кенгашлар, молиялаштиришни тасдиқлаш жараёнида вазирлик 
Ҳайъати томонидан ўзгартирилиши мумкин. Лойиҳа молиявий ҳажмининг 
ўзгартирилиш сабаблари илмий-техник кенгаш ёки Ҳайъат йиғилиши 
баёнларида қайд этилади. 
Амалий ва инновацион турдаги ташаббускор лойиҳалар ижрочи 
ташкилот ва саноат ҳамкорлари билан биргаликда тақдим этилиши мумкин. 
Бундай ҳолларда лойиҳада саноат ҳамкори томонидан қўшма (улушли)
молиялаштириш ҳажми, шу жумладан қўшма молиялаштириш харажатлари 
турлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. 
 
7. Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва саралаб олиш тартиби 
 


33 
Тематик лойиҳалар танловига камида 2 та ва ундан ортиқ ариза келиб 
тушса, танлов ҳақиқий деб топилади ва лойиҳалар ўрнатилган тартибда 
экспертизадан ўтказилади. 
Агар эълон қилинган мавзу бўйича фақат битта лойиҳа келиб тушган ёки 
умуман келиб тушмаган бўлса, танлов бўлмаган деб ҳисобланади. Бу ҳолда 
ушбу мавзу қайта эълонга берилади. 
Техник экспертиза натижаларига кўра, мавзу бўйича танловга келиб 
тушган барча лойиҳалар салбий баҳоланса ёки лойиҳалардан фақат биттаси 
талабга жавоб берган ҳолатда ҳам танлов бўлмаган деб ҳисобланиб, қайта 
танлов эълон қилинади. 
Дастлабки ва қайта танлов натижаларига кўра мавзу бўйича фақат битта 
лойиҳа келиб тушган бўлса, лойиҳа раҳбари билан суҳбат ўтказилади. Суҳбат 
натижаси ижобий бўлган тақдирда лойиҳа тегишли илмий-техник кенгашга 
экспертиза учун йўналтирилади. 

Download 3.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling