Ўзбекистон республикаси инсон ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги қонун ҳужжатларининг оив/оитс нуқтаи
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
UZ 12.02
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш, фуқароларнинг
малакали тиббий хизмати, давлат томонидан кафолатланган тиббий-санитария ёрдами даражаси ва сифати, аҳолининг барча кўрсатилаётган тиббий хизматлардан тенг фойда- ланишга оид конституциявий ҳуқуқларини (шу жумладан, ОИВ/ОИТС нуқтаи назаридан) таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади. ОИВни юқтириб олган шахслар ўртасида ретровирусга қарши терапияга мойилликни таъминлаш бўйича ишлар ва механизмларни яхшилаш мақсадида, ОИВни юқтириб ол- ганлар ўртасида ретровирусга қарши терапияга мойиллик йўлидаги тўсиқларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, муаммолар, бу борадаги вазифаларни ҳал этиш йўллари ва истиқболларини аниқлаш учун 2017 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОИВ- 22 ни юқтириб олган шахслар ўртасида ретровирусга қарши терапияга мойиллик йўлидаги тўсиқларни ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказилди. Шунингдек, олиб борилаётган профилактик ишлар самарадорлигини ўрганиш ва баҳо- лаш, маълумотларни узлуксиз, тизимли равишда тўплашни амалга ошириш учун 2003 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда махсус эпидемиологик тадқиқот - аҳолининг заиф гуруҳлари (наркотикларни инъекция орқали истеъмол қилувчилар, рағбат эвазига интим хизматлар кўрсатувчи шахслар, эркаклар билан жинсий алоқада бўлувчи эркаклар, меҳнат мигрант- лари) ўртасида кузатув эпидемиологик назорати ўтказилади. 2016 йилда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази лабораторияси негизида илк бор ОИВ инфекцияси ташхиси қўйилган шахслар орасида инфекция юқган вақтни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди. Мазкур тадқиқот натижалари Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси янги аниқланган ҳолатлар орасида юқтирганлик муддатининг қанчалик тарқалганлиги тенденцияларини кузатиш учун фойдаланилди. ОИВ инфекциясига қарши курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фаолияти ўзига хос хусусиятларга эга: у шахсларнинг деярли кенг доира- сини, яъни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар, маҳбуслар, мигрантлар ва ишсиз ёшларни қамраб олади. Кўрсатилган аҳоли гуруҳларининг ҳар бири алоҳида ёндашув ва махсус билимларни ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ўзаро ҳам- корлигини талаб этади. ОИВ инфекциясидан ҳимоя қилиш тизимида Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling