Ўзбекистон республикаси инсон ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги қонун ҳужжатларининг оив/оитс нуқтаи


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/32
Sana08.05.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1445675
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
UZ 12.02

Халқ таълими вазирли-
ги ўз саъй-ҳаракатларини умумий ўрта мактаб ва мактабдан ташқари таълим тизимини 
ривожлантириш, педагогик кадрлар касбий даражасини оширишга қаратади, таълим 
муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда болалар ва ўсмирлар ижтимо-
ий-ҳуқуқий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ҳар томонлама 
ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир шахсни шакллантириш учун шароитларни 
таъминлайди.
Халқ таълими вазирлиги ОИВ/ОИТС масалалари бўйича ахборот-таълим фаолиятини 
амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 2012 йилдан бошлаб умумтаъ-
лим мактабларида бошланғич синф ўқувчилари учун «Саломатлик дарслари», 5-9 син-
флар учун – «Соғлом авлод асослари», 10-11 синфлар учун «Соғлом турмуш тарзи ва 
оила асослари» машғулотлари ўтказилади, уларда санитария ва гигиена, ҳаётий кўник-
малар, ОИВ/ОИТС профилактикаси, зарарли одатларнинг олдини олиш, ёшларнинг ре-
продуктив саломатлиги масалалари каби мавзулар ва ўсмирлик давридаги психологик 
муаммоларнинг яхлит мажмуи кўриб чиқилади.
Халқ таълими вазирлиги БМТнинг Аҳолишунослик фонди билан ҳамкорликда мамла-
катнинг барча ҳудудларида 5-11 синф ўқувчилари билимларини яхшилаш мақсадида 
соғлом турмуш тарзига бағишланган семинар-тренинглар ўтказди. Вазирлик томонидан 
ҳар йили «Баркамол авлод» болалар марказлари ўқувчилари орасида тасвирий санъат 
йўналишида «Биз ОИТС ва гиёҳвандликка қаршимиз» танлови ҳам ўтказилмоқда. 
Олий ўқув юртлари ўқув дастурларига ОИВ инфекциясини профилактика қилишга 
урғу берилган ҳолда хавфсиз ҳаётий ҳулқ-атвор кўникмаларига ўргатиш бўйича маса-
лалар киритилган.
Фаол ҳаётий позицияга эга коллеж ўқувчилари «Тенгдош – тенгдошга» тамойили 
бўйича тенгдошлар ўртасида ОИВ инфекциясини профилактика қилиш борасидаги 
ишларда иштирок этиш учун кенг жалб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига кўра, маҳаллий давлат 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling