27
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги қарори би-
лан
Республика ОИТСга қарши кураш маркази вазифалари белгиланди:
- ОИТСга қарши кураш ҳудудий марказлари фаолиятининг ташкилий-услубий
бошқарувини амалга ошириш;
- ОИВ инфекцияси ва ҳамроҳ касалликлар тарқалишининг олдини олишга қа-
ратилган профилактик, эпидемияга қарши, ташхис, даволаш тадбирларини ўт-
казиш;
- ОИВ инфекцияси юқиши жадаллигига таъсир қилувчи
омиллар фаоллигини
аниқлаш ва баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотларни ўтказиш;
- ОИВни юқтириб олган шахсларга уларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқат-
лилигини сақлаш учун зарур бўлган ташхис қўйиш ва тиббий ёрдамни ташкил
этиш ва ўтказиш ҳамда ОИВ/ОИТС ва хамроҳ касалликлар ташхисини амалга
оширувчи муассасаларга услубий ёрдам кўрсатиш;
- ажратилган маблағларнинг профилактика, ташхис ва даволаш тадбирларига
мақсадли ва самарали
сарфланишини таъминлаш;
- Ўзбекистонда қўлланилаётган ОИВ/ОИТС профилактикаси,
ташхиси ва да-
волаш усуллари самарадорлигини фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш,
миллат генофондини асраш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва баҳолашни
ўтказиш;
- ОИВ/ОИТС ташхиси, профилактикаси ва даволашнинг инсон саломатлиги учун
хавфсиз усулларини қўллаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ти-
зимли ўрганиш, тегишли маълумотлар базасини
шакллантириш ва юритиш;
- ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш масалалари борасида фаолият
юритувчи тиббий ходимлар, бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва мала-
касини оширишда иштирок этиш.
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ
инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига
мувофиқ, барча давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўз фаоли-
ятида
Do'stlaringiz bilan baham: