Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети
Download 323.5 Kb.
|
Агрологистика СИЛЛАБУС
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ТАСДИҚЛАЙМАН»
- Таълим соҳаси
- Таълим йўналиши
- Тошкент-2019
- Фанни (курсни) олиб борадиган ўқитувчи тўғрисида маълумот
- Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти
- Пререквизитлар Ушбу фанни ўрганиш учун информатика фанини ўзлаштирган бўлиши лозим. Курснинг предмети ва мазмуни
- Фаннинг мақсади
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИДАН
Тошкент-2019 Ушбу ахборот коммуникация технологиялари фанидан 52332000-Агрологистика таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган силлабус Ахборот технологиялари ва математика кафедрасининг профессор-ўқитувчилари: ф-м.ф.н, доцент Норалиев Нурилла Хайдаралиевич, ассистент Аминов Сабур Мухтаровичлар томонидан ишлаб чиқилди. Силлабус Ахборот технологиялари ва математика кафедрасининг йиғилишида (2019 йил «___» ___________ даги _____- сонли мажлис баёни) муҳокамадан ўтказилган. Кафедра мудири Н.Х.Норалиев «___» ___________ 2019 йил Силлабус Тошкент давлат аграр университети Кенгашининг 2019 йил “_____” _______даги _____ сонли баёни билан тасдиқланган. Ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи Атабаев М.М. «___» ___________ 2019 йил Фанни (курсни) олиб борадиган ўқитувчи тўғрисида маълумот Норалиев Нурилла Хайдаралиевич, физика-математика фанлари номзоди, Ахборот технологиялари ва математика кафедраси доценти, телефон: +99899-8877469, электрон почта манзили: nurnoralihaydar1964@gmail.com. Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти
Пререквизитлар Ушбу фанни ўрганиш учун информатика фанини ўзлаштирган бўлиши лозим. Курснинг предмети ва мазмуни Ўзбекистoн Республикaсидa axбoрoт-коммуникация теxнoлoгиялaрини ривoжлaнтириш ва уни турли сохаларга тадбиқ этишга катта эътибoр қaрaтилмoқдa. Зaмoнaвий теxнoлoгиялaрнинг ривoжлaниш ҳoлaти биринчи нaвбaтдa жaмиятнинг интеллектуaл сaлoҳиятигa яъни кенг фикрлайдиган, кучли рақобат шароитида самарали хўжалик юрита оладиган малакали ва чуқур билимга эга мутахассисларга боғлиқ бўлмоқда. Халқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш юқори самарадорликка эришишнинг асосий омилларидан бири хисобланади. Шунинг учун ҳам юқори салохиятга ва малакага эга бўлган қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассисларни тайёрлашда Ахборот-коммуникацион технологиялар фанининг ўрни беқиёсдир. Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантиришда, жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этишда, фуқароларнинг ахборотга нисбатан ортиб бораётган талаб-эхтиёжларини янада тўлиқроқ қондиришда, жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришда, миллий ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлиш имкониятини кенгайтиришда хамда юқори салохият ва малакага эга бўлган қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассисларни тайёрлашда Ахборот-коммуникацион технологиялар фанини ўқитиш катта аҳамиятга эгадир. Ахборот-коммуникацион технологиялар фанини ўрганиш қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларига оид ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва қайта ишланган маълумотлар асосида соха бўйича энг самарали қарорлар қабул қилиш имконини беради. Фаннинг мақсади Фанни ўрганишдан мақсад талабаларда қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларни қўллаш хақида тассавурини шакллантириш, ўз касбий фаолиятида қўллаши учун фаннинг назарий асосларини ўзлаштириш ва амалий янгиликларни олиш ҳамда замонавий таълим ва ахборот технологиялар асосида узлуксиз ўзининг касбий махоратини мустақил ошириб боришдан иборат. Download 323.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling