54-мавзу. 18-лаборатория иши.Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
усуллари бўйича топшириқларни бажариш
Ахборотларни химоялаш воситалари. Компьютер ва тармоқларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Тармоқлараро экран. Ахборот хавфсизлигининг ташкилий, техник, дастурий чоралари, Ахборотларни ҳимоялашнинг криптографик усуллари. Компьютер вируслари ва улардан ҳимояланиш. Компьютер вируслари ва вируслардан химояланиш воситалари. Антивирус турлари. Антивирус дастурлар ва уларни компьютерга ўрнатиш. Антивирус дастурлар базасини янгилаш, ташхис қўйувчи дастурлар. Детектор дастурлар.
Адабиётлар: А1; А2; А3; Қ5; Қ6; Қ11.
Таълим бериш ва ўқитиш услуби:
Маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари, мустақил ишлар (думалоқ стол, кейс стади, мастер-класслар)
Мустақил ишлар:
Ўқув лойиҳалар, гурухли тақдимот, рефератлар, кейслар, докладлар, кроссвордлар, постер, проспект, эссе ва ҳок.
Билимларни баҳолаш усуллари, мезонлари, ва тартиби:
Баҳолаш усуллари
Экспресс тестлар, ёзма ишлар, оғзаки сўров, презентация ва ҳ.з.
“Ахборот коммуникация технологиялари” фанидан талабалар билимини назорат килиш ва баҳолаш мезони
Баҳолаш (ассессмент)
Ўқишни баҳолаш талабаларнинг бутун курс давомидаги иштироки, унинг фаооллиги, шунингдек, назария, тест натижалари, назорат ишларга кўра амалга оширилади. Баҳолаш қуйидагича тақсимланади:
- маъруза ва амалий машғулот дарсларидаги фаоллиги – 30 %
- мустақил ишлар – 25 %
- тест ёки оғзаки назорат иши – 20 %
- якуний назорат иши - 25%
Назария бўйича баҳолаш: Талабаларни баҳолашда барча ишлар ҳисобга олинади. Ўқитувчи томонидан 2 та назорат иш бўйича ва талабаларнинг дарсларга фаоллиги ҳисобга олиниб, баҳо қўйилади. Назорат ишларида талабаларнинг билими, фикрлари ва муаммоли саволларга муносабатига асосланиб баҳо қўйилади. Назарий бўйича баҳолаш умумий баҳонинг 50 фоизини ташкил этади.
Мустақил ишлар:
Талабаларнинг мустақил ишлар ўқитувчи раҳбарлик остида бажарилади. Ушбу ишларни бажарганда қуйидаги функцияларни ҳисобга олиш керак.
Маъруза пайтида талаба ўқитувчи ёритган материални фаол ўзлаштириши зарур.
Талабалар, ўқитувчи берган тавсиялар асосида, кўрсатилган ўқув-услубий, илмий адабиётни ўрганиб, уй вазифаларни бажариши зарур. Бу жараёнда талабалардан интизом, ўз-ўзини бошқариш, ишлаш усулларини билиш талаб қилинади.
Мавжуд бўлган қийинчиликларни, муаммоларни таҳлил этиш, сабабларни аниқлаш талаб қилинади. Мавжуд бўлган қийинчиликларни енгиб олиш учун, талаба ўқитувчидан ёрдам олиши керак.
Ўқув материалини ўзлаштириши, амалий машғулот дарсларига тайёргалик олиб бориш жараёнда талаба ўқитувчининг ёрдамдан, маслаҳатларидан фойдаланиши мумкин.
Чора кўриш: Ҳар бир уй иши учун маълум бир сана (дедлайн) белгиланади. Вақтида топширилмаган уй иши учун баҳо пасайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |