Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги
Download 75.99 Kb.
|
4 kurs amaliyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар)лар ва уларнинг сотилиши ҳисоби 3
4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШИ 4.1.Амалиёт якунида талаба ёзма равишда ҳисобот тайёрлайди ва уни бевосита амалиёт объектидан тайинланган раҳбар имзолаган кундалик дафтар билан бирга олий таълим муассасасидан тайинланган раҳбарга топширади. Ҳисобот талабанинг амалиёт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисидаги маълумотлар, амалиёт объекти бўлимларининг қисқача изохи (бўлим ва бошқалар), улар фаолиятининг ташкил қилиниши, ҳаёт фаолиятининг хавфсизлиги тўғрисидаги масалалар, амалиёт натижалари бўйича ҳулоса ва таклифларни ўз ичига олиши лозим. 4.2.Амалиёт якунида талаба ўз ҳисоботини олий таълим муассасаси томонидан тайинланган комиссия олдида ҳимоя қилади. 4.3.Комиссия таркибига ўтилаётган амалиёт фанини олиб борувчи ўқитувчи, олий таълим муассасаси томонидан бириктирилган раҳбар ва имкони бўлса, амалиёт объектидан тайинланган раҳбар ҳам киритилади. 4.4.Амалиёт натижаси баҳоси талабанинг курсдан курсга ўтиши ва стипендия белгилашда ҳисобга олинади. 4.5.Амалиёт якуни олий таълим муассасасининг илмий-услубий анжумани ва амалиёт объектининг ишлаб чиқариш кенгашида муҳокама қилинади. 4.6.Олий таълим муассасаси ва факультет илмий кенгашида амалиётнинг натижаларига якун ясалади. 4.7.Амалиёт дастурини бажармаган, иши ҳақида қониқарсиз тақриз ёки ҳисобот, ҳимоясида қониқарсиз баҳо олган талаба таътил вақтида ўз ҳисобидан қайта амалиёт ўташга жўнатилади. 4.8.Айрим ҳолларда, бундай талабанинг келгусида олий таълим муассасасида ўқиши мумкинлиги масаласи ректор томонидан кўриб чиқилади. 4.9.Ҳисобот икки қисмдан: матн қисми ва иловалардан иборат бўлиши керак. Download 75.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling