Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


Матн қисми титул варақаси билан


Download 75.99 Kb.
bet22/25
Sana08.02.2023
Hajmi75.99 Kb.
#1177882
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
4 kurs amaliyot

Матн қисми титул варақаси билан бошланади.
Ҳисоботда амалиётнинг барча асосий босқичлари ва иш турлари баён этилиши лозим. Иш турларининг мазмуни кундаликдаги ёзувларга мувофиқ баён этилади.
Амалиёт кундалиги белгиланган шаклда расмийлаштирилади ва у ҳисоботнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Амалиёт кундалиги талаба томонидан:
а) эҳтиёткорлик билан, ўз вақтида ва имло хатоларисиз тўлдирилиши;
б) ўз қўли билан ёзилиши;
в) амалиёт даврида тасдиқланиши керак.
Амалиёт кундалигини белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилмаган тақдирда ҳисобот ҳимоя учун қабул қилинмайди.
Ҳисобот стандарт ҳажмдаги қоғозда (А4,), чап томондан 3 см, қолган томонлари 2 см дан ҳошиялар қолдириб ёзилади. Унинг бетлари кетма-кет сонлар билан рақамлаштирилади.
Ҳисоботнинг таркибий қисмлари:
(намунавий)
1. Титули
2. Кириш
3.Амалиёт ўтилаётган тижорат банкларини, бюджет ташкилотларини, акциядорлик жамиятларини, қишлоқ хўжалик корхоналарини ва бошқа ташкилотларини тарихи (қисқача)
5. Амалиёт ўтилаётган тижорат банкларини, бюджет ташкилотларини, акциядорлик жамиятларини, қишлоқ хўжалик корхоналарини ва бошқа ташкилотларини структураси (жойлашган манзили, ИННси, гувоҳнома санаси ва рақами, устави рўйҳатдан ўтказилиш ва банк фаолиятини амалга оширилиши тўғрисида лицензияни санаси ва рақами)
6. Асосий қисм (мавзулар бўйича топшириқларни бажариш)
8. Хулоса ва таклифлар
9. Иловалар
10.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
5.АМАЛИЁТ МОБАЙНИДА ТАЛАБАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҚОИДАЛАР
5.1. Талаба амалиёт ўташда:

  • амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши;

  • амалиёт объектининг ички меҳнат тартиб-қоидаларига бўйсуниши;

  • меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини ўрганиши ва қатьий риоя қилиши;

  • бажарилган иш ва унинг натижалари учун шу корхона ишчилари қатори жавобгарлик олиши;

  • кундалик дафтар юритиши, чизмалар, тасвирлар ва бошқаларни бажариши;

  • амалиёт раҳбарига барча топшириқлар бажарилгани ҳақида ёзма равишда ҳисобот бериши ва амалиёт бўйича синов топшириши шарт.

  • амалиёт дастурида кўзда тутилган ва амалиётга раҳбарлик қилувчи ўқитувчи томонидан берилган индивидуал топшириқларни тўлиқ бажариш;

  • тижорат банкларида, бюджет ташкилотларида, акциядорлик жамиятларида, қишлоқ хўжалик корхоналарида ва бошқа ташкилотларида жорий этилган кун тартиби ва ички меҳнат интизомига доир қоидаларни ўрганиб, уларга риоя қилиш;

  • ўз кундалигида кунлик бажарилган ишларини акс эттириб бориш ва кун охирига келиб корхонадан тайин этилган раҳбарга текширтириш ва имзолаш учун тақдим этиш ҳамда ҳафтада бир маротаба институт томонидан тайин этилган раҳбарга текширтириш ва имзолаш учун тақдим этиш (ҳафтанинг шанба куни танланса мақсадга мувофиқ бўлади);

  • битирув малакавий иши ҳамда ҳисобот учун материалларни йиғиш ва ўрганиш билан доимий равишда шуғулланиш;

  • тижорат банкларини, бюджет ташкилотларини, акциядорлик жамиятларини, қишлоқ хўжалик корхоналарини ва бошқа ташкилотларини жамоасининг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш;

  • ҳар бир амалиёт ўтилган бўлим бўйича алоҳида ҳисобот юритиш;

  • малакавий амалиёт тугаши билан амалиёт бўйича ҳисоботни кафедрага тақдим этиш.

Амалиёт дастури бўйича топшириқларни бажармаган, салбий тақриз олган ёки амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиш чоғида қониқарсиз баҳо олган амалиётчи-талаба талабалик сафидан чиқарилади.
Тижорат банкларини, бюджет ташкилотларини, акциядорлик жамиятларини, қишлоқ хўжалик корхоналарини ва бошқа ташкилотларининг ички қоидаларини бузган амалиётчи-талаба ҳақида институт ректорига хабар жўнатилади.
6.МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИНИ ЯКУНЛАШ ВА ҲИСОБОТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Амалиёт ҳисоботи барча иловалар билан биргаликда институтнинг “Бухгалтерия ҳисоби, тахлил ва аудит” кафедрасига амалиётдан қайтгандан сўнг уч кун давомида топширилади.
6.1.Кафедра томонидан тайинланган амалиёт раҳбарлари ҳисоботларни текширади, ўз мулоҳазаларини баён этади ва тақриз ёзади. Кафедрада белгиланган графикка биноан кафедра томонидан тузилган ҳайъат олдида (Кафедра мудири ёки унинг муовини) амалиёт ҳисоботи талаба томонидан ҳимоя қилинади. Малакавий амалиёт ҳисоботи кафедра томонидан ишлаб чиқилган “Талабаларнинг малакавий амалиётини ташкил этиш ва рейтинг тизимида баҳолаш бўйича услубий кўрсатма”га биноан баҳоланади.
Малакавий амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиш учун келтирилган баллар мезони қуйида берилган.



Download 75.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling