Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


Download 75.99 Kb.
bet2/25
Sana08.02.2023
Hajmi75.99 Kb.
#1177882
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4 kurs amaliyot

1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1.АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНГА РАҲБАРЛИК
1.1.1.Талабалар амалиёти олий таълим муассасаларининг давлат ва акциядорлик корхоналари, тижорат банклар, бюджет ташкилотлари, қишлоқ хўжалик корхоналари, фирма, қўшма корхоналар ва бошқалар билан тузган шартномалари асосида ташкил қилинади.
1.1.2 Юридик шахслар билан тузилган контракт асосида ўқийдиган талабалар ама­лиёт ўтиш учун тегишли амалиёт объектларига юбориладилар.
1.1.3.Амалиётни ташкил қилиш ва ўт­казиш учун жавобгарлик олий ўқув юртининг ректори зиммасига юкланади.
1.1.4.Амалиёт жойлари, талабаларнинг катта гурухдан ўтишини ҳисобга олиб, олий таълим муассасаси яқинида жойлашган ама­лиёт объектларидан танланади.
Мазкур таянч жойда талабалар амалиёт ўтайдиган корхона йўқ бўлса, амалиёт объектлари сифатида олий таълим муассасасига яқин жойлашган корхоналардан фойдаланилади.
Икки томонлама битимлар асосида ама­лиётни хорижий давлатлар корхоналари, му­ассасалари ва ташкилотларида ўташ мумкин.
1.2.ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ:

  • ҳар йили, 1 декабрдан кечикмаган ҳолда, навбатдаги календарь йили учун ама­лиёт объектлари билан шартномалар тузади. Амалиёт бошланишидан икки ой олдин тала­балар амалиётини ўтказиш дастури ва кален­дарь жадвалини амалиёт объектлари билан келишиб олади;

  • амалиёт раҳбари тажрибали профес­сор, доцент ва ўқитувчилардан тайинланади;

  • фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуклари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, уни илмий ташкил этиш, бошқариш ва шунга ўхшаш масалалар бўйича амалиёт объектла­ри маъмурияти билан биргаликда мутахассисларнинг маърузаларини ташкил этади;

  • талабалар ва амалиёт объектларини амалиёт дастурлари билан таъминлайди;

  • объектлардаги талабалар амалиётининг ташкил этиш тартиби ва ўтказилишини ҳамда амалиёт муддати ва мазмунига риоя қилинишини назорат этади.

1.3.ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ ТАЙИНЛАГАН АМАЛИЁТ РАҲБАРИ:

  • талабалар келишига зарурий тайёргарлик ташкил этиш учун объектларга амалиёт бошланишидан олдин боради;

  • талабаларнинг амалиётга боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиёт ўтказиш тартиблари, ҳавфсизлик техникаси ҳақида кўрсатмалар бериш ва х.к.)ни ўтказишни таъминлайди;

  • талабаларнинг кафедра топшириқларида кўзда тутилган илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилади;

  • амалиёт объектлари талабаларнинг меҳнат ва маиший хизмат шароитлари меъёрдагидек таъминланганлигини назорат килади;

  • талабаларнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади;

  • амалиёт якунлари бўйича талабалар ил­мий анжуманлари тайёрланишида ва амали­ёт натижаларини баҳоловчи комиссия ишида иштирок этади;

  • талабаларнинг амалиёт бўйича ҳисоботини кўриб чиқади, уларнинг иши ха­қида тавсиянома беради. Талабалар амалиёт ўтганлиги, уларнинг амалий тайёргарлигидаги камчиликлар кўрсатилган амалиётни такомиллаштириш ҳақида таклифлар киритилган ёзма ҳисоботни кафедра мудирига тақдим этади;

  • барча ишларни амалиёт объекти томонидан бириктирилган раҳбар билан бирга­ликда ўтказади.


Download 75.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling