Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


Талабалар амалиётининг умумий раҳбарлиги амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади


Download 75.99 Kb.
bet3/25
Sana08.02.2023
Hajmi75.99 Kb.
#1177882
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4 kurs amaliyot

1.3.1.Талабалар амалиётининг умумий раҳбарлиги амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади.
Тижорат банкларида, бюджет ташкилотларида, акциядорлик жамиятларида, қишлоқ хўжалик корхоналарида ва бошқа ташкилотларда та­лабаларга амалиётининг бевосита раҳбарлиги амалиёт объекти бошлиғининг буйруғи би­лан кўрсатилган таркибий бўлимнинг юқори малакали мутахассиси зиммасига юкланади.
1.3.2.Шартнома мажбуриятларига мувофиқ амалиёт объектлари:

  • талабалар амалиётини амалиёт дастури ва мазкур Низомга мувофиқ ташкил қилади ва ўтказади;

  • дастурга мувофиқ талабалар амалиёт ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди;

  • талабалар таълим йўналишлари бўйича бўш иш жойлари мавжудлигида, амалиётчиларни тегишли иш ҳақи билан лавозимларга қабул қилади;

  • амалиётни ўташда олий таълим муас­сасаси билан келишилган ой кунлик иш жадвалига амал қилади;

  • талабаларга мавжуд адабиётлар, тех­ник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;

  • курс иши ва малакавий битирув ишлари учун мавзулар танлашда ёрдам курсатади;

  • ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради, зарур бўлган холларда талабаларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўргатади ва бу ҳақда ҳужжатлар расмийлаштирилади;

  • амалиётчи талабаларнинг мазкур ама­лиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади:

  • яқин атрофда жойлашган бошқа кор­хона, муассаса, ташкилотларга биргаликда ташрифлар ўтказади;

  • талабаларнинг амалиёт ўташ вақтида мазкур амалиёт объектининг тегишли ишчилари учун жорий қилинган шахсий ҳимоя воситалари ва махсус овқат, пойабзал, ҳимоя кийимлари билан таъминлайди;

  • шартнома асосида талабалар яшаши учун қулай шароитли ётокхоналар билан таъ­минлайди. Зарур бўлганда уларни жойлаштириш учун турар жойларни ижарага олади;

  • зарур бўлган холларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан жазо чоралари кўради ва бу ҳақда олий таъ­лим муассасаси ректорига хабар қилади;

  • амалиёт ўтаётган талабалар бахтсиз ходисага учраган холда тўла жавобгарликни олади.


Download 75.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling