Республикамиз Президенти И.А.Каримов таъбири билан айтганда, «...фермер хўжаликлари бугунги кунда ҳақли равишда қишлоқда етакчи бўғинга - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий кучга айланди». Шу билан биргаликда фермер хўжаликларининг иқтисодиий барқарорлиги ва хўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантиришга боғлиқ.
Маълумки, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фермер хўжалиги олдига қўйилган асосий мақсад – табиат омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб молиявий барқорарликка эришиш ҳисобланади, Айни пайтда бу жараён фермер хўжалигида ишловчиларнинг ойлик дармадаларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш ва муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш билан бирга олиб борилиши лозим.
Юқоридаги мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлганмасала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг хусусиятларига боғлиқ равишда одатда ишлаб чиқарувчига нисбатан кам даромад келтиради.
Масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши даври бўйича яққол мавсумий тавсифга эгалиги боисдан маҳсулот ёппасига пишиб етилган пайтда бозорларга олиб чиқилади.
Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқни ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқлар
Қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринлари очиш имконини берадиган кичик саноат корхоналарини қуриш ёки маҳсулотни қайта ишлаш технологияларини сотиб олишда узоқ муддатли (8-10 йил муддатли) имтиёзли (3-7 фоиз ставкали) кредитлар талаб этилади.
Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан маҳсулот сотишдан тушган маблағларни банкларга топширилгандан сўнг нақд пул ҳолида қайтариб олиш анча қийин. Бу ҳолат банклардан ташқари пул айланишини рағбатлантириши билан бирга қўшимча тармоқни ривожлантиришга ҳам салбий таъсир кўрсататди.
Ноқишлоқ хўжалик фаолияти ривожига салбий таъсир қиладиган омиллардан яна бири фермерлар билими ва тажрибаси етишмаслиги ҳисобланиб, бу борада тегишли ўқув курслари орқали малака ошириш тизимини мунтазам йўлга қўйиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |