Ўзбекистон республикаси қишлоқ


Кўп тaрмoқли фермер хўжaликлaрини тaшкил этишнинг мoҳияти вa мaқсaди


Download 30.98 Kb.
bet2/7
Sana20.02.2023
Hajmi30.98 Kb.
#1216536
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Намуна слайд

Кўп тaрмoқли фермер хўжaликлaрини тaшкил этишнинг мoҳияти вa мaқсaди


Республикамиз аграр соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичидаги муҳим хусусиятларидан бири – соҳага илмий сиғими юқори бўлган, ресурс тежовчи, инновацион ғоя ва фан юутуқларига асосланган ишлаб чиқаришнинг кириб келиши ҳисобланади.
Мамлакатимиздаги иқтисодий ўзгаришларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан аграр соҳанинг самарали ривожланишига боғлиқ. Ушбу секторнинг узвий қисми – қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғи сифатида устувор аҳамиятга эга. Чунки ички товар айланмасининг 70 фоизи, валюта тушумларининг 55 фоизи, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 24 фоизи атрофидаги қисми айнан шу тармоқ ҳиссасига тўғри келади. 2017 йилда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмларини 5,6 фоизга, жумладан, мева-сабзавот – 11,2 фоизга, картошка – 9,7 фоизга, сабзавот маҳсулотлари етиштириш 10,4 фоизга ўсиши таъминланди.

Бугунги кунда республикамизда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 20 фоизга яқини қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида меҳнат қилмоқда. Аҳолининг 64 фоиздан ортиғи қишлоқларда яшайди. Аграр сектор юртимиз аҳолиси истеъмоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизини етиштириш имконига эга. Шу сабабли бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётнинг мазкур соҳаси фаолияти самарадорлигига катта эътибор қаратилмоқда. Бу, ўз навбатида, миллий иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган аграр тармоқ тузилишини шакллантириши билан бирга, соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобатни кучайтириб, уларнинг нафақат ички бозор, балки ташқи бозорларда ҳам рақобатбардош бўлишини таъминламоқда.

Шу боис, Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да юқорида таъкидланган масалага алоҳида урғу берилган. Жумладан, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаган ҳолда қишлоқ ҳудудларида ноқишлоқ хўжалик фаолият турларини ривожлантириш борасида алоҳида вазифалар кўрсатиб ўтилган. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашнинг муҳим йўлларидан бири – аграр соҳада тармоқ ва ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган “Соҳа корхоналари фаолият тури ва тармоқларини диверсификациялаш дастури”ни амалга ошириш ҳисобланади.



Download 30.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling