Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Download 0.63 Mb.
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1589446
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Лойихани жойга кучириш

3. Чизиқ ўлчаш усули бўйича лойиҳани жойига кўчириш
Режалаш чизмани чизишдан кейин лойиҳани жойга кучириши бўйича дала ишларини ташкиллаштириши ўйлаб чиқилади. Чегаравий белгилар сифатида темир бетон ёки ёғочли устунлар, темирли, сафолли ёки асбест қувурлар ва бошқалар ишлатилади.
Жойда участкалар чегараларини маҳкамлаш учун белгиларни 0,1 м қалинлиги ва 1 м узунликда тайёрланади (3 - шакл).

3 - шакл.


Лойиҳани жойга кўчириш бошланғич нуқтасини белгиланг чизиқ ўлчаш асбобининг ҳаракат йўналиши кўрсатилган лойиҳа нуқталар ўрнини аниқловчи таянч ва лойиҳа нуқталар орасидаги барча ўлчамлари ёзилган режалаш чизмасига мувофиқ бажарилади. Лойиҳа нуқталар ўрнини ҳосил қиладиган ҳар бир таянч чизиқнинг учларида вехалар ўрнатилади, узун чизиқларда эса чизиқ олиш жараёни бажарилади. Лойиҳани жойга кўчириш жараёнида чизиқларни бир таянч нуқтадан иккинчисига, режалаш чизмасида кўрсатилган йўналишига қараб ўлчанади, шунда ўлчашга мувофиқ белгиларни ўрнатиш жойига вақтинча қозиқ маҳкамланади.
Агар чизиқ қиялик жойидан ўтса, унда қозиқ ва у билан бирга ўлчаш қуроли қиялиги учун тузатма қийматига олдинга сурилади. Агар лойиҳалаш график ёки механик усулда бажарилган бўлиб, участкалар томонларининг параллеллигига қаттиқ амал қилиш учун ҳисоблашлар олиб борилмаган бўлса, унда қиялик учун тузатмаларни қиялик бурчаклари 5° дан катта бўлганда киритиладилар, лойиҳалаш аналитик усул билан бажарилганда эса 1,5° дан катта бўлганда тузатмалар қуйидаги формула орқали аниқнанади:



бу ерда: - қиялик масофа учун тузатма;
- қиялик бурчак;
S - горизонтал қўйилиш.
Таянч чизиқнинг охирига келгач, рсжалаш чизмада ўлчаш натижаси ёзилади, унинг қиймати эса ўз навбатида режалаш чизмани тузишда ёзилган назорат ўлчамидан хатога йўл қўйиши туфайли фарқ қилади. Агар таянч чизиқнинг ўлчаши жойга кўчиришдан олдин ҳам ва лойиҳани кўчириш жароёнида ҳам бир хил аниқлик билан бажарилган бўлса, унда ҳосил бўлган ўлчаш натижасининг фарқи икки ўлчашларнинг орасидаги йўл қўйиладиган фарқларидан ошмаслиги керак.


Фарқлари катта бўлиши мумкин. агарда таянч чизиқнинг ўлчаш натижалари тенгсиз бўлса, масалан, рсжалаш чизмасини тузишда таянч чизиқнинг узунлиги графих усулда лойиҳа план бўйича ҳосил қилинган бўлса. Агар контурли нуқталар таянчли бўлса, унда ушбу фарқ планда 1мм гача йўл қўйилади.
Агар лойиҳалаш аналитик усулда бажарилган бўлса, ёки бўлаклар томонларининг паралеллигини қаттиқ таъминланадиган ҳисоблашлар олиб борилган бўлса, унда лойиҳаланадиган ер бўлаклар энининг 1/1000 дан ошмаган фарқлари кўрсатилмайди, яъни қозиқлар билан махкамланган лойиҳа нуқталар ўринлари силжитмайди.
Агар лойиҳалаш график ёки механик усулда ер бўлаги томонлари паралелигини таъминланишини ҳисобламасдан бажарилган бўлса, унда масштаб аниқлиги (0,1 мм планда) дан ошмайдиган фарқларни боғланмайдилар. Агар фарқ масштаб аниқлигининг иккиланган қийматига тенг бўлса, унда тузатмалар икки охирги лойиҳа нуқталар ўрнига киритилади ва фарқ иккиланган масштаб аниқлигидан ошганда эса, тузатмалар таянч чизиқнинг бошидан ўлчамлар йиғиндисига пропорционал равишда тарқатилади.
Лойиҳани жойга кўчиришдан кейин режалаш чизмасида лойиҳани жойга кўчириш жараёнида тузатмалар киритилган барча чизиқлар қизил туш орқали тузатилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling