Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Download 0.63 Mb.
bet1/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1589446
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Лойихани жойга кучириш




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ
ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ

ГЕОДЕЗИЯ ВА ЕР КАДАСТРИ” кафедраси




М.Х.Ражапбоев
Ер тузишдаги геодезик ишлар” фанидан
лойиҳани жойига кўчириш мавзусидаги маъруза бўйича
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛ
Режа:

  1. Лойиҳани жойига кўчириш моҳияти ва усуллари.

  2. Лойиҳани жойига кўчиришдаги тайёргарлик ишлари ва режалаш чизмасини чизиш.

  3. Чизиқ ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчириш.

  4. Бурчак ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчириш.

  5. Қутб усулида лойиҳани жойига кўчириш.

  6. Мензула ёрдамида лойиҳани жойига кўчириш.

ТОШКЕНТ - 2009
1.Лойиҳани жойига кўчириш моҳияти ва усуллари
Лойиҳани жойга кўчириш деб ер бўлаклари, йўллар, каналлар, ва бошқа тафсилотлар чегараларини жойга ўтказиш ва маҳкамлашни тушунади.
Техник томонидан қараганда лойиҳани жойига кўчириш, бу съёмка ишларни акси деб ҳисобланади. Яъни, агар съёмка натижаси бўйича жойдаги контур ва объектларни планга туширсак, лойиҳани жойига кўчиришда эса контурларни чегараси пландан жойга ўтказилади. Шунингдек, лойиҳани жойига кўчириш аниқлигини съёмка аниқлигига тенг деб қабул қилиш мумкин.
Агар лойиҳани жойга кўчириш лойиҳалашнинг аналитик усулидаги ҳисоблашларни орқали ҳосил қилинган геодезик маълумотлари (чизиқ узунлиги ва бурчаклар қийматлари) бўйича амалга оширилган бўлса, унда жойга кўчирилган участкаларнинг аниқлигига фақат даладаги ўлчашларнинг хатолари таъсир қилади. Агар лойиҳани жойига кўчириш график усулда пландан аниқланган қийматлар бўйича бажарилган бўлса, унда жойга кўчирилган участкаларнинг аниқлигига, даладаги ўлчашлар хатоларидан ташқари, график равишда планда чизиқ узунлиги ва бурчаклар қийматини аниқлашдаги хатолар ҳам таъсир қилади.
Лойиҳани жойга кўчириш ер тузиш ишларини якуний босқичи ҳисобланади ва уларнинг аниқлигидан катта даражада ер бўлакларини жойлашиш аниқлиги, далаларнинг параллеллиги ва перпендикулярлиги боғлиқдир.
Лойиҳани жойга кўчириш қуйидаги усуллар бўйича бажарилиши мумкин:



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling