Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги
Download 0.63 Mb.
|
Лойихани жойга кучириш
2.1. Лойиҳани жойига кўчиришда тайёргарлик ишлари
Лойиҳалашни қандай усул билан бажарилиши ва уни жойга кўчириш учун қандай усул қўлланишдан қатъий назар, далага чиқишдан олдин, лойиҳани жойга кўчириш тартиби батафсил ва пухта ўйлаб чиқилади. Лойиҳани жойга кўчириш жараёнининг тартибини танлашда ҳаракат қилиш керакки, уларнинг бажарилиши содда ва қўйилган техник аниқлик талаблари қониқтирилсин, ҳамда иш кучи ва вақт самарадорлигига риоя қилинсин. Шунинг учун, лойиҳани жойга кўчиришдан олдин, геодезик ўлчашлар тартибини аниқлаш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилади. Бу ишлар қуйидагилардан иборат: жойни кўриш; лойиҳани жойга кўчириш усулларини аниқлаш ва танлаш; съёмка асоси пунктларини зичлаштириш; лойиҳа кесмалар ва бурчаклар қийматларини аниқлаш ва уларни лойиҳа планда кўрсатиш; лойиҳани жойга кўчириш учун режалаш чизмасини тузиш; Жойга кўриш босқичида лойиҳани жойга кўчириш турли усулларини қўллаш имкониятини аниқлаш мақсадида жойда махкамланган геодезик тармоқ пунктларининг мавжудлиги ва уларни зичлаштириш кераклиги белгиланади. Агарда таянч сифатида тафсилотлардаги контурли нуқталар қўлланмоқчи бўлса, унда улар орасидаги оралиқларни назорат ўлчашлари билан солиштириб, ушбу пунктларни планда ва жойда мувофиқлиги текширилади. Шунда, агар планда ва жойда ўлчанган чизиқлар натижалари орасидаги фарқ 1 мм дан, яъни пландаги нуқта ўрнини хатоси чекли хатосидан ошса, унда бундай нуқталарни лойиҳани жойга кўчиришда таянч сифатида қўллаш тавсия этилмайди. Лойиҳани жойга кўчириш усулларини танлашда олдинги параграфда келтирилган фикрларга қараб амал қилинади. Геодезик асос зичлаштирилади, агарда съёмка ва лойиҳани жойга кўчириш орасида катта муддат ўтган бўлиб, ушбу вақт орасида лойиҳани кўчириш учун жойда, керакли махкамланган пунктлар йўқолган ёки мавжуд тармоқ сийрак бўлса. Керакли бурчакли ва чизиқли бошланғич қийматларни далаларнинг лойиҳаланган ер бўлакларининг чегараси бўйича ўтказилган теодолит йўллари орқали ҳосил қилиш, тез ва аниқ техник лойиҳани тузишига имкон беради, режалаш чизма тузишини соддалаштиради ва бу эса лойиҳани жойга кўчиришини осонлаштиради. Мензула ёрдамида лойиҳани жойга кўчиришда мензула съёмка учун мўлжалланган йўриқномаларга кўра лойиҳа нуқталар ўрин олган жойларда геометрик тўр тузилади. Лойиҳани жойга кўчириш учун керакли ўлчамлар (лойиҳа кесмалар) аналитик усул билан лойиҳаланган таянч нукталар (геодезик асос пунктлари) орасидаги масофалар, ҳамда таянч ва лойиҳа чизиқлар орасидаги бурчаклар жойидаги ўлчашлар натижалари берилган (лойиҳавий) юзалар бўйича ҳосил қилинади ва тахминий чизмаларга ёзилиб, лойиҳа планга туширилади ва улар назорат восита бўлиб, лойиҳалашдаги қўпол хатоларни топиш учун хизмат қилади. График лойиҳалашдаги ҳисоблашлар бўйича ҳосил қилинадиган учбурчакнинг асос ёки баландлигини кўрсатувчи кесмалар лойиҳани жойга кўчириш учун ҳам тахминий чизмада ва лойиҳа планда кўрсатилади. Лойиҳани жойга кўчириш учун керакли геодезик қийматлар - лойиҳа кесмаларини лойиҳа планда расмийлаштириш мисолини 1 - шаклда тасвирланган лойиҳа план парчаси (фрагменти)да кўриб чиқамиз. Унда доирачалар билан таянч нуқталар (геодезик асос пунктлари) ва йирик нуқталар билан лойиҳа нуқталари кўрсатилган. 30 га ли боғ ва қишлоқдан жанубда жойлашган 5 та тенг юзали томарқа далалари аналитик усулда лойиҳаланган, шунинг учун барча кесмалар ҳисоблашлар орқали ҳосил қилинган бўлиб, улар лойиҳа планда 0,01 м гача яхлитлаб ёзилган. VI,VII ва VIII алмашлаб экиш далалари график усулда лойиҳаланган, шунинг учун айрим кесмалар, масалан лойиҳалашда ҳисоблаш орқали ҳосил қилинган VIII далани эни (285,1м) лойиҳа планда ёзилган, чунки 5 ва 4 нуқталардаги бурчаклар тўғри бурчакга яқин. Лойиҳа кесмалар йиғиндисиии курсатувчи таянч нуқталар орасидаги горизонтал қўйилиш узунликлари ушбу чизиқлар қаршисида ёзилган ва чизиқланган. Шунингдек пландан фақат 6-5 чизиқдаги 47,07 м ва 839,7 м кесмалар ҳамда 2-3 чизиқдаги 518,2 ва 232,2м кесимлар график равишда аниқланган ва кесмалар суммасини 6-5 ва 2-3 чизиқ узунликлари билан солиштирилганда уларга тузатмалар киритилган. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling