Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги
Чизиқ ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчиришда геодезик
Download 0.63 Mb.
|
Лойихани жойга кучириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизиқ ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчириш учун геодезик қийматларни тайёрлаш
Чизиқ ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчиришда геодезик қийматларни тайёрлаш
Ишлаш тартиби: Лойиҳа пландан нусха кўчирилиб, контурли лойиҳа нуқталар белгиланади (2 - шаклда а1 , а2, а3 нуқталар); График усулда шу нуқталарнинг координаталари ҳисоблаб чиқилади; Лойиҳа чизиқ узунликлари 11,12,...,1п қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади , ва ҳ. қ. Назорат: ҳисобланган узунликларнинг қийматлари чизмадаги чизиқ узунликлари билан солиштирилади. Ҳисобланган чизиқ узунликлари жадвалга жойлашади ва ишчи чизмада кўрсатилади. 1-жадвал Чизиқ ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчириш учун геодезик қийматларни тайёрлаш
4. Бурчак ўлчаш усулида лойиҳани жойига кўчириш Теодолит ёрдамида лойиҳани жойга кўчириш амалида лойиҳа нуқталарни геодезик асос пунктларига нисбатан жойлашишига қараб уларнинг лойиҳавий ўрнини жойда аниқлаш икки ҳолатда бажариши мумкин: 1) бир бекатдан қутб усулида;) лойиҳавий теодолит йўлни ташкил этувчи, бир неча бекатдан. Қутб усулида В бурчак (4 шакл) лойиҳавий қиймат хисобланади ва у жойда А бошланғич нуқтада тузилади, лойиҳавий нуқта ўрнини ҳосил қилиш учун жойда ўлчанадиган Aa=S кесма лойиҳавий чизиқ учунлиги ҳисобланади. ва S қийматлар лойиҳа бўйича сонда ифодаланган бўлиб, лойиҳа жараёнида ҳисобланган ёки пландан график равишда аниқланган бўлиши мумкин. бурчакни тузиш учун текширилган теодолит бошланғич нуқтага ўрнатилади. Агар чап бурчак бўлса, унда лимбдаги бўлакларни соат мили буйича ёзилганини назарга олиб, алидада нол штрихини лимбдага нол штрихи билан бирлаштирилади ва лимбни айлантирилиб, кўриш трубасини бошланғич йўналиши бўйича В нуқтага қаратилади. Кейин алидада бўшатилади ва алидада штрихини лимб штрихини билан бирлашгунча айлантирилади. Шунда кўриш трубаси лойиҳа нуқтага йўналтирилган бўлади. Агар ўнг бурчакни тузмоқчи бўлсак, унда бурчак қийматини кўрсатиш учун алидада нол штрихини лимб штрихи билан бирлаштирилади ва йўналиши бўйича В нуқтага йўналтирилади. Кейин алидада бўшатилади ва уни алидада штрихи лимб штрихининг нолигача бирлаштиришгунча айлантирилади. Шунда кўриш трубаси лойиҳа нуқтага қаратилган бўлади. Кўрстилган йўналишга қараб s чизиқнинг узунлигидан каттароқ масофага теодолит бўйича вехалар ўрнатилади, биттаси ўнг бурчакни тузиш натижаси бўйича, иккинчиси эса - чап бурчак бўйича ва икки вехаларни ўрниларидан ўртаси аниқланади. 4 - шакл. Бундан кейин А нуқтадан s масофа ўлчанади ва унинг учида нуқта ўрнини маҳкамланадиган белги қўйилади. Ўлчанган масофа қўшимча ўлчаш орқали назорат қилинади. лойиҳа нуқта ўрнининг хатоси А бошланғич нуқта ўрни хатосини инобатга олган ҳолда қуйидагича аниқланади. бу ерда mа - йўналиш (дирекцион бурчак)нинг ўрта квадратик хатоси. формула буйича аниқланадиган А чизиқ йўналиши (дирекцион бурчак)нинг ўрта квадратик хатоси учун Бу эса А лойиҳа йўналиши хатосига бошланғич йўналиши (ВА чизиқнинг дирекцион бурчаки) хатосини таъсирини кўрсатади. Шунинг учун лойиҳани жойга кўчиришда кичик бўлиш учун, бошланғич пунктлар орасидаги узун масофалар қўлланилади. Қутб усули орқали кўпинча алоҳида турган лойиҳа иншоотлар жойига кўчирилади. Бу усулни қўллашда бази сифатида таянч томон ва ушбу томоннинг учлари (АВ) жойда аниқ, ҳамда уларнинг координатаси маълум бўлиши керак. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling