Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Download 0.63 Mb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1589446
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Лойихани жойга кучириш

Чизиқ ўлчаш усули - чизиқ ўлчаш қуроллари ёрдамида;
Бурчак ўлчаш усули - теодолит ва чизиқ ўлчаш қуроллари ёрдамида;
График - мензула ёрдамида. Бу усулларни қўллаш қуйидаги шартларга боғлиқ:

  • лойиҳаланадиган далалар томонларининг перпендикулярлиги ва паралеллигига қўйиладиган техник талаблар;

  • лойиҳалаш усули;

-жойнинг топографик шароити (жойнинг текислиги, релъефи, очиқ ёки ёпиқлиги);
-лойиҳа чизиқларнинг тури (тўғрилиги ёки синиқ лойиҳа чизиқлардан иборатлиги);
-лойиҳалашда қўлланган планлар тури (теодолит, мензула съёмка планлари). Бу шартларга қараб лойиҳани жойга кўчириш усуллардан бирини қўллаш мумкин.
Чизиқ улчаш усули бўйича лойиҳани жойга кўчириш суғориладиган деҳқончилик шароитида энг кўп қўлланадиган усул ҳисобланади.
Бу усулни қўллаш қулай, агарда жой очиқ ва чизиқ ўлчашга ҳеч қандай тўсиқликлар ҳалақит бермаса, ҳамда лойиҳа планда керакли миқдорда аниқ тасвирланган контурли нуқталар мавжуд бўлиб, уларни жойида бевосита топиш осон бўлса (геодезик пунктлар, қозиқлар контурларни бурилиш учлари ва ҳ.к.).
Агар лойҳалаш аналитик ёки график усулда бажарилган бўлиб, лойиҳалаш жараёнида ўлчамларни узунлиги ҳисобланган бўлса, унда лойиҳани жойга кўчиришда таянч сифатида олдиндан ўтказилган теодолит йўлларнинг нуқталари ёки геодезик тармоқларнинг пунктлари қўлланилади.
Лойиҳалашни планиметр ҳамда график усул билан биргаликда бажарилган ҳолда, лойиҳани жойга кўчириш учун таянч сифатида контурларнинг тўғри чизиқлари, тўғри йўллар, яхши тавсифланган тафсилотли контурларнинг 40° кичик ва 140° дан катта бўлмаган бурилиш бурчакларининг учлари хизмат қилиши мумкин. Бундай бурчаклар аэрофотосъёмка планларда кўп мавжуд бўлиб, мензула ва теодолит съёмка планларида эса камроқ учрайди.
Лойиҳани теодолит ва чизик ўлчаш асбоблари билан жойига кўчириш усули қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин, агарда:

  • жой шароити чизиқ ўлчаш усулини қўллашга ноқулай бўлса (керакли йўналишларга кўринишини ёпиладиган дарахтзор, чакалакзорлар ва қурилишларнинг мавжудлиги);

  • лойиҳа чегаралар синиқ чизиқлардан иборат бўлиб, уларни ўтказиш учун бурчаклар тузиш керак бўлса;

  • лойиҳани жойга кўчириш учун тафсилотли нуқталар ишончли таянч бўлиб, хизмат қила олмаса ва теодолит йўлларининг чизиқлари ва нуқталаридан чизиқ узунликларни ўлчаш ва бурчакларни тузиш орқали лойиҳа нуқталари ўринларининг аниқланиши керак бўлса.

Лойихани мензула ёрдамида жойга кучириш усулини қуруқ обҳаволарда ва кўпинча қаттиқ асосдаги мензула ёки аэрофотосъёмка планларини мавжудлигида бажариш афзалроқ, агарда:
- лойиҳалаш механик ҳамда график усул билан биргаликда бажарилган бўлса;

  • далалар томонларининг перпендикулярлиги ёки параллеллигига қўйилган талаб унчалик қаттиқ бўлмаса, масалан яйлов жойлари

  • лойиҳани жойга кўчириш учун тафсилотли нуқталар ишончли таянч бўлиб хизмат қила олмаса ва қутб усули орқали лойиҳа нуқталарининг ўринларини аниқланиши керак бўлса;

  • ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари ва уларнинг ҳудуди бўйича теодолит йўллари йўқ бўлиб, мавжуд геодезик тармоқлари пунктлари сийрак ва теодолитнинг қўлланиши мақсадта мувофиқ бўлмаса.

Умуман олганда лойиҳани жойга кўчириш усуллари съёмка ва лойиҳалаш ишларининг усулларига мос келиши керак, масалан: аналитик усулда лойиҳаланган тафсилотларнинг контурли нуқталарига нисбатан лойиҳани жойга кўчириши мумкин бўлмаган ҳолда, кўриниши ихтиёрий шаклларга эга ер бўлакларнинг орасида чегараларини аниқлаш учун эса теодолит йулини ўтказиш шарт эмас. Бу ҳолатда, тафсилотларнинг яхши тасвирланган контурли нуқталаридан чизиқ ўлчаш усули орқали участкалар чегараларини аниқлаши маъқул.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling