Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги
Қутб усулида лойиҳани жойига кўчириш учун геодезик
Download 0.63 Mb.
|
Лойихани жойга кучириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қутб усулида лойиҳани жойига кўчиришда геодезик қийматларни тайёрлаш
- Теодолит йўл ўтказиш бўйича лойиҳани жойга кўчиришда гсоде зик қийматларни тайёрлаш Ишлаш тартиби
5. Қутб усулида лойиҳани жойига кўчириш учун геодезик қийматларни тайёрлаш
Ишлаш тартиби: Лойиҳа пландан нусха кўчирилади; Лойиҳа йўналишлар ишчи чизмада кўрсатилади (2 -шакл); График усулда таянч ва лойиҳа нуқта координаталари аниқланади; Бази томон бўйича лойиҳа йуналишлардаги дирекцион бурчаклари ҳисобланади: ва ҳ.к. Назорат учун ҳисобланган дирекцион бурчаклар чизмада кўрсатилган йўналишлар билан солиштирилади. 5) бурчакларни қийматлари қуйидагича ҳисобланади: , ва ҳ.к. Назорат: ҳисобланган бурчакларни қиймати чизмадаги бурчаклар қийматларига тенг бўлиши керак. 5) Йўналиш узунликлари қуйидагича ҳисобланади: ёки ва ҳ.к. Томонлар узунлиги сантиметргача ҳисобланади. 6) Ҳисобланган бурчакларни қийматлари ва йўналиш узунликлари жадвалга ёзилади ва ишчи чизмада ҳам кўрсатилади. 2 -жадвал Қутб усулида лойиҳани жойига кўчиришда геодезик қийматларни тайёрлаш
Лойиха теодолит йўлини утказиш буйича лойиҳани жойга кўчиришини 2- шаклдаги мисолда кўриб чиқамиз. Агар лойиҳалаш аналитик усулда бажарилган бўлса, унда жойга кўчириш учун керак бўладиган барча геодезик қийматлар (бурчаклар ва чизиқлар) лойиҳалаш жараёнида ҳисобланади. График ёки механик усул бўйича лойиҳалашда эса ушбу қийматлар график равишда пландан олинади. Лойиҳа теодолит йўлини ўтказишда график равишда қийматларни аниқлаш учун икки усул мавжуд: 1. Бурчаклар транспортир ёрдамида, чизиқлар эса ўлчагич орқали ўлчанади. Йўлни ўтказиш аниқлигини ошириш учун йўл томонларининг дирекцион бурчаклари транспортир орқали ўлчанади ва улар қийматлари орқали томонлар орасидаги бурчаклар ҳисобланади, унда бошланғич дирекцион бурчакларни ўлчамасдан, уларнинг аналитик қийматлари кайдномалар, каталоглардан олинади. Бу ҳолатда бурчакларни боғлаш зарурлиги бўлмайди, чунки бурчак боғланмаслиги нолга тенг бўлади. Лекин аниқлиги паст бўлганлиги учун бу усул жуда кам қўлланилади. 2. Бурчаклар ва чизиқлар қийматлари нуқталарнинг координаталари бўйича аниқланади. Шунда 1, 2,...,8 лойиҳа нуқталар учун координаталар график равишда пландан олинади. А ва В таянч нуқталари (2- шакл) учун эса координата қийматлари қайдномалар ёки каталоглардан олинади. Теодолит йўл ўтказиш бўйича лойиҳани жойга кўчиришда гсодезик қийматларни тайёрлаш Ишлаш тартиби: 1) Лойиҳа пландан нусха кўчирилади. Бу нусхада барча лойиҳа элементлари, далалар номери, тафсилотлар кўрсатилади (2 - шакл). 2) Лойиҳаланган ер бўлакни чегираси бўйича теодолит йўлни ўтказишда камида иккита нуқтаси таянч ёки планда аниқ тасвирланган контурли нуқта бўлиши керак; График усулда жойига кўчириладиган нуқталарнинг координаталари аниқланади. Теодолит йўли бўйича дирекцион бурчакларни қиймати қуйидагича ҳисобланади: ва ҳ.к. Текшириш учун ҳисобланган дирекцион бурчак қийматлари ишчи чизмада кўрсатилган дирекцион бурчаклар билан солиштириш керак; 5) Лойиҳа теодолит йўли бўйича ички бурчакларнинг қийматлари ҳисобланади. , ва ҳ.к. Қуйидаги формулалар орқали томонлар узунлиги ҳисобланади ёки Томонлар сантиметргача ҳисоблаб, текшириш учун ишчи чизмадаги узунликлар билан солиштирилади. Ҳисоблаш натижалари жадвалга келтирилади. Режалаш чизмасига кўра (2- шакл) лойиҳа бурчакларни жойида кетма-кет равишда 1,2,...,8 нуқталарда тузилади. Ҳар бир бурчакни тузилгандан кейин чизиқлар назорат билан (масалан ипли дальномер бўйича) ўлчанади ва чизиқдаги лойиҳа нуқталари қозиқлар оркали вақтинча маҳкамланади. Лойиҳа йўлни жойида ўтказишда хатоларнинг йиғилиши натижасида бошланғич А нуқтада чизиқ боғланмаслиги ҳосил бўлади. Ушбу боғланмасликнинг қиймати, жойидаги ўлчашлар хатоларнинг таъсиридан ташқари яна лойиҳани жойга кўчириш учун чизиқли ва бурчакли қийматларни ҳосил қилиш усулларига ҳам боғлиқдир. Ҳисоблашлар ва таҳлиллар асосида шуни таъкидлаш мумкинки, лойиҳа йўлларни ўтказишда нисбий чизиқ боғланмаслиги йўл узунлигининг 1/700 дан ошмаслиги керак. Калта лойиҳа йўллар учун 1 йўл қўярли ҳисобланади. Йўл қўярли богланмаслиги жойида параллел чизиқлар усулида тарқатилади. Хатолар йўналиши йўлнинг охирги нуқтасида ва лойиха нуқталар ўрнига тузатмалар буссол орқали аниқланади, чизиқли боғланмасликни ўлчашда ва чизиқли тузатмаларни нуқталар ўрнига киритишда эса рулетка қўлланади. 3 - жадвал Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling