Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Сув кадастри хакида тушунча. Мамлакатимиз х.удудидаги сув 
бойликларидан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлашда давлат сув 
кадастрини юритиш мухим ахамиятга эга. Сув тўғрисидаги маълумотлар 
мажмуи сувдан режали асосда фойдаланишга хизмат қилади. Давлат сув 
кадастрига оид муносабатлар Узбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан 
фойдаланиш тўғрисида»ги конуни ва Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 7 
январдаги 11-сон қарори билан тасдикланган «Узбекистон Республикасининг 
Давлат сув кадастрини ишлаб чикиш ва юритиш тартиби тўғрисида"ги 
Низоми билан тартибга солинади. 
Сув 
тўғрисидаги 
маълумотлар 
билан 
боғлиқ 
ижтимоий 
муносабатларни тартибга солувчи ушбу _Конун ва Низомга биноан Давлат 
сув кадастри сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил зтиш, сув 
хужалигини тартибга солит, хужалик фаолиятини, экологик вазиятни 
бахолаш мақсадида ишлаб чиқилади ва юритилади хамда Узбекистон 
Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий кисми 
ҳисобланади. 
Давлат сув кадастрини юритиш тартиби тўғрисида фикр юритишдан 
олдин унинг тушунчаси хакида тасаввурга эга булиш лозим. 
Давлат сув кадастри деганда ягона давлат сув фондини ташкил этувчи 
сув объектлари, сув ресурсларининг режими, сифати ва ундан фойдаланиш 
хакидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълум тарзда 
тартибга солинган, доимий тулдириб бориладиган ва зарурат бўлганда 
аниклаштириладиган маълумотлар туплами тушунилади. Ушбу таърифдан 
давлат сув кадастри сув ресурслари ва сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги 
маълумотлар эканлигини, яъни сувнинг паспорти ҳисобланишини тушуниш 
мумкин. 
Давлат сув кадастри тушунчаси хакида гапирганда унинг объектлари 
ва предметини аниклаш лозим бўлади. Давлат сув кадастрининг объекти 


бўлиб ер усти ва ер ости сув объектлари ва ресурслари ҳисобланади. Давлат 
сув кадастрининг предмети бўлиб сув ресурсларидан микдор ва сифат 
курсаткичлари буйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва бахолаш, 
сувдан фойдаланиш хукукини ва сувдан хужалик: мақсадларида 
фойдаланишни руйхатдан утказиш ҳисобланади. 
Сув кадастрини юритишда сув бойликларини бахолаш мухим 
ахамиятга эга. Сув ресурсларини бахолаш деганда стандарт гидрометрик 
асбоблар билан улчаш орқали йил давомида, шунингдек, узоқ йиллар 
давомида сувларни микдор ва сифат курсаткичларини мунтазам равишда 
ҳисобга олиш, олинган маълумотларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш 
хамда уларни стандарт усуллар билан кайта ишлаш ва турли худудий ва вaкт 
бирликлари буйича умумлаштириш тушунилади. 
Давлат сув кадастрининг асосий мақсади давлат хокимияти 
органлари, юридик ва жисмоний шахсларни сув объектлари ва сув 
ресурсларининг сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш йуналишлари, 
шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги зарур маълумотлар билан 
таъминлашга хизмат қилишдан иборатдир. 
Давлат сув кадастрининг асосий вазифаси эса энг кам чикимлар билан 
замонавий даражада ахборотларни туплаш, умумлаштириш, сақлаш ва 
такдим этиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириб бориш йули 
билан сув ресурслари ва сув объектлари хакида ишончли ахборотни олиш ва 
сақлашни ташкил этади. 
Давлат сув кадастрининг таркибий кисмлари сув объектлари ва сувдан 
фойдаланувчиларни руйхатдан утказиш, сув микдори ва сифатини ҳисобга 
олиш, сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни бахолашдан иборат 
бўлади. 
Сув объектлари турлари хамда сувдан фойдаланишни ўрганиш 
вазифаси таксимотига мувофик Давлат сув кадастри



«ер усти сувлари», 

«ер ости сувлари», 

«сувдан фойдаланиш» 
каби булимларга булинади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling