Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

 


Назорат учун саволлар 
1. Геотехник назоратнинг моҳияти. 
2. Геотехник назоратнинг вазифалари. 
3. Геотехник назоратнинг турлари. 
4. Геотехник назорат ва экология. 
5. Геотехник назорат истиқболлари.
 
 
Мавзу-15: ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТ КЕСКИН ҲУДУДЛАРДАГИ 
ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГ
Режа: 
1. 
Экологик кескин ҳудудлар.
2. 
Ўзбекистондаги эковазиятлар 
3. 
Экологик вазиятларнинг ривожланиш йуналишлари 
.
Республика хузудида ишлаб чикаришпинг кенг микѐсда тараккий 
этиши табиат билан инсон ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирмокда. 
Бу кескинлашув одатда атроф мухитнинг ифлосланиши, тупроқ ва ўсимлик 
қопламларининг бузилиши, камбамллашуви ва бошқа кўринишларда 
ифодаланади. Хар бир табиий комплекс бу жихатдан маълум экологик 
аҳволга эга бўлиб, улар бир-бирларидан ушбу аҳволнинг огир-енгиллиги, 
мураккаблиги, мажмувлиги билан фарк килади. Экологик аҳвол тушунча ва 
худуд учун нисбатан баркарор хусусиятларга эга. Унинг учун хам узок 
муддат давомида деярли узгармаслиги, яъни бирдек давом этиши мумкин. 
Лекин экалогик аҳвол баъзан огирлашуви, баъзан енгиллашуви хам мумкин, 
бу хол ишлаб чикариш маромига боглик, уни атроф-мухитга таъсири 
тезлашса аҳвол огирлашади ва аксинча. Экологик аҳволни турли даражада 
содир булиши худудда хар хил вазиятларни шакллантиради. Экологик вазият 


экологик аҳволни маълум бир вот мобайнидаги холати, бинобарин, у бекарор 
бўлиб маконда вакт мобайнида бир вазиятдан иккинчи вазиятга тез орада 
узгариши мумкин. Демак, экологик вазият,маконда маълум бир ваьт 
мобайнида содир булади хамда ахамятни аник, ва равшан акс эттиради. 
Узбекистонда экологик вазиятлар жойларда табиий ресурслардан 
фойдаланиш даражаси, ишлаб чикаришнй ривожлантириш, атроф мухит 
ифлосланишининг олдини олиш тадбирлари кулланилиши куламига караб 
турли микѐсларда шаклланмокда. Тадкикотлар натижасига кура эковазият 
мажмуали, айрим ушли ва маълум бир омил (ѐки табиий компонент) билан 
облик, холда таркиб топиши мумкин экан. Мажмуали эковазият деярли барча 
табиий компонентларнинг узгариши. Окибатида таркиб топади. Масалан, 
Оролбуйидаги вазиятни хакикатан хам мажмуали, деб хисоблаш жоиз, чунки, 
у худудда барча табиий компонентлар чуллашиш; жараѐнида тубдан 
узгаришга учраб, аввалги гидроморф вазият эндиликда ксероморф, 
гидрогаломор ва автоморф вазият билан бутунлай алмашмокда. 
Табиий- компонентларнинг айрим гурухлари билак боглик булган 
эковазият, купинча тупроқ ўсимлик ѐки атмосфера хавоси билан сувнинг 
деградацияси ѐхуд ифлосланиши билан боглик булади. Масалан, Сурхондарѐ 
вилоятининг Сариосиѐ, Узун туманларидаги эковазият купли Тожикистон 
Республикасидаги 
Турсунзода 
шахрида 
жойлашган 
алюминий 
корхонасининг чикиндилари эвазига пайдо булган. Сурхондарѐнинг бу 
туманларида эковазият фторидли водород гази таъсирида бўлиб, натюкада 
105 урили бош окрики ва букин касалликларидан азият чекмокда; Чорва 
молларининг тишлари тукилиб кетиши, улими содир бўлиб, экинзорлар 
куриди, тупроқда огир 105урили шва105 захарли модцалар тупланиши кайд 
этилган. Демак, эковазият бир неча табиий омилларнинг зарарланиши, 
шунингдек, инсон ва чорва молларининг касалланиши билан боглик. Бундай 
эковазиятни гурухли вазият, деб карат мумкин. 
Эковазият баъзан бир омил ѐки компонент билан боглик холда юзага 
келади. Узбекистонда аксарият катта худудларда вазият сув ресурсларининг 


ифлосланиши туфайли хатарлидир. Дарѐ сувларининг ичимлик суви 
сифатида ишлатиб булмаслиги, улардан сугоришда фойдаланганда тупроқда 
шурланиш ходисасининг ривожланиши, шунингдек, тупроқнинг турли 
чикиндилар билан ифлосланиши вазиятни жиддийлаштирмокда. Дарѐнинг 
сифатсиз сувини 106урили томонидан истеъмол килиниши Амударѐ, Куйи 
Сирдарѐ, Куйи Зарафшон,буйи Башкадарѐ ва бошқа худудларда улар орасида 
туфли касалликларнинг таркалишига таъсир этмокда. Айникса, 1 ѐшгача 
булган гудак, ѐшболалар, аѐлларда огир асорат колдирмокда, 106 урили 
орасида улим баъзи туман ва вилоятларда нисбатан куп. 
Тадкикот натижаларига кура республикада сув ресурслари билан 
боглик булган эковазият устувор бўлиб, атмосфера хавосининг ифлосланиши 
ва бошқа сабаблар билан боглик вазиятлар кейинги уринларни эгаллайди. 
 Узбекистонда каноатланарли, уртача, кескин, танг ва фалокатли экологик 
вазиятлар мавжуд. Каноатланарли эковазият тизма тогларнинг сувайригич, 
баланд ва урта баландликдаги тогларнинг ѐнбагирларига хос. Бу худудларда 
табиий шароит деярли узгармаган, факат айрим ўсимлик ва хайвонларнинг 
микдорий камайиши кузатилади. 
Уртача эковазият уртача баландликдаги ва паст тоглар, Кизил- кум ва 
Устюрт платосининг айрим худудларига хос бўлиб, уларда тупроқ ва 
ўсимлик қопламининг бузилиш белгилари кузатилади. 
Кескин эковазият адир, баъзан паст тоглар ѐнбагирлари, пролювиал 
шлейфлар, Карши чули ва Кизилкумнинг маъданлар казиб олинаѐтган 
худудлари, Бухоро, Коракул вохаларини эгаллайди. Бу эковазиятда 
табиатнинг айрим компонентларининг бузилиши кузатилади. 
Танг 
эковазият 
Куйи 
Амударѐ, 
Хоразм 
вилояти 
ва 
Коракалпогистоннинг катта кисмини эгаллайди. Бу вазиятда бузилган 
геотизимлар тикланмайдиган хусусиятларга эга булади. 
Фалокатли эковазият Оролбуйида Коракалпогистоннинг Муйнок 
тумани ва бутун Орол денгизи акваториясига мансуб. Бунда геотизимларнинг 
бузилиши ва тикланмайдиган табиий ва экологик жараѐнлар кучаяди. 


Саноат корхоналари ва тугунлари (мажмуалари) табиий мухитга 
таъсир этиб туфли даражадаги махаллий эковазиятларнинг таркиб топиши ва 
шаклланишига шароит яратади. Бунда саноат корхонаси (мажмуи) атрофида 
халкасимон бир неча эковазият минтакалари таркиб топади. Аникланишича, 
рангли металлургия корхоняларининг атроф мухитга таъсир радвуси (шамол 
гули буйича) 60 км масофагача сезилиши кузатилади. Демак, улар атрофида 
танг, кескин ва уртача эковазият даражаларига эга булган минтакаларни 
ажратиш мумкин. Бундай даражаларни Фаргона, Олмалик, Кувасой, Навоий, 
Чирчик ва боши шахарлардаги саноат корхоналари атрофида ажратиш жоиз. 
Лекин бу микроминтакаларни майда масштабли хариталарда ажратиш иложи 
булмаганлигини эътиборга олиб, ушбу саноат шахарларини махсус шартли 
белгилар 
асосида 
тасвирлаш 
максадга 
мувафик, 
(Узбекистон 
Республикасининг экологик харитаси», 1992 й.) Узбекистон худудининг 
талай кисмида асосан уртача эковазият хукм суради, фацат муайян кичик 
ареалларда купрок кескин 107 урили , фалокатли даража эса хусусан 
Оролбуйи ва денгизга хос. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling