Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Назорат учун саволлар 
1. 
Экологик кескин ҳудудлар хақида нималар биласиз?
2. 
Ўзбекистондаги қандай эковазиятлар мавжуд? 
3. 
Экологик вазиятларнинг ривожланиш йуналишлари хақида гапириб 
беринг. 
 
Мавзу-16: КАДАСТРЛАР ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ
Режа: 
1. 
Давлат Кадастрлари ва Давлат кадастрлари ягона тизимини таркиби 
2. 
Давлат Кадастрлари объектлари тўғрисида тушунча.
3. 
Давлат Кадастрини юритиш.
4. 
Сув кадастри хакида тушунча 
5. 
Ер кадастири хакида тушунча. Давлат Ер кадастирини юритиш. 
Давлат Кадастрлари ва Давлат кадастрлари ягона тизимини таркиби. 
Кадастр французча суз бўлиб, маълум бир объекти буйича даврий ѐки 
узлуксиз кузатиш, назорат қилиш йули билан олинган маълумотларнинг 
мужассамланган йигиндисидир. 


Ўзбекистон Республикасининг 2002 й 15 декабрда қабул килинган 
«Давлат Кадастрлари тўғрисидаги» Конунига белгиланганига асосан «Давлат 
Кадастри у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ѐки 
бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, 
миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган 
маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади. 
Давлат кадастрларининг ягона тизими (ДКЯТ) Ўзбекистон 
Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг 
ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлашга 
мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими тарзида яратилади. 
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган давлат 
кадастрларининг ахборотини тақдим этиш тартиби давлат кадастрларини 
юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади. 
Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради: 

давлат ер кадастри

фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар давлат 
кадастри; 

давлат сув кадастри; 

давлат ўрмон кадастри; 

ўсимликлар дунѐси объектлари давлат кадастри

ҳайвонот дунѐси давлат кадастри; 

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри; 

бинолар ва иншоотлар давлат кадастри; 

давлат шаҳарсозлик кадастри; 

гидротехника иншоотлари давлат кадастри; 

тарихий ва маданий ѐдгорликлар давлат кадастри; 

автомобиль йўллари давлат кадастри; 

темир йўллар давлат кадастри; 



транспорт қувурлари давлат кадастри; 

алоқа объектлари давлат кадастри; 

энергетика объектлари давлат кадастри; 

чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат 
кадастри; 

табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри; 

техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри; 

картография-геодезия давлат кадастри; 

ҳудудлар давлат кадастри. 
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган 
бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling