Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Назорат учун саволлар
1. Шаҳарларда табиий муҳитнинг кучли ўзгариши бўйича қандай маълумотлар келтира оласиз 2. Шаҳарларнинг атроф - муҳитга таъсири хақида нималар бўласиз? Мавзу-14: ГЕОТЕХТИЗИМЛАР МОНИТОРИНГИ Режа: 1. Геотехник тизимлар ҳақида тушунча. 2. Геотехник тизимлар назарияси. 3. Геотехник тизимлар моделлари. 4. Бошқариладиган геотехник тизимлар Геотехник тизим деб фаолияти бири бири билан боғлиқ бўлган табиий объектлар ва техник иншоотлар мажмуасига айтилади. Геотехник тизим услублари кимъѐвий, физик-кимъѐвий, биокимъѐвий ва микробиологик турларга бўлинади. Геотехник ишлар хозирги кунда кўпроқ тоғ-кон саноати билан боғлик. Булар сирасига барча лойихалаш, қурилиш ва бошқа шу турдаги грунт ва асослар билан боғлик ишлар киради. Геотехник ишларга деворлар фундаменти, темир синчли асоаслар, сув омборлари тўғонлари, ер ости конларнинг деворларини анкерлар билан мустахкамлаш, туннелларни тюбинглар билан химоялаш каби ишлар ва иншоотлар киради. Геотехник лойихалашда гидрологик ва геологик хисоблар, иншоотларнинг фаол зонасиннинг хисоблар, гидрогеодинамик моделлаштириш каби масалалар ечилади. Геотехник тизимлар деган тушунча бизга Ғарбдан кириб келмоқда. Бу фан асосан геологиябилан боғланган ва бизда Инженерлик геология ичида ўргатилади. Биз фаненинг бу йўналишига экология ва гидромелиорция нуқтаи назаридан қарашга харакат қиламиз. Минтақавий геотехтизимлар анча вақтдан бери маълум. Бу рўйхатга Россия ва Хитойга борувчи газ қувурлари, юқорикучланишли электр узатувчилари, Тошкент-Мўйноқ ва Тошкент-Термиз темир йўлари, Амударѐ, Сирдарѐ ва Зарафшон суғориш тизимларини киритиш керак. Локал геотехтизимлар сони жуда кўп. Уларнинг орасида Тошкент урбанлашган мегаполис тизимини, Чирчиқ гидротехтизимини, Фарғона водийсидаги ва бошқа вилоятлардаги Сув хавзалари тизимлари, Бўзсув, Дарғом, Фарғона каналлари, Сардоба кўллар тизими ва бошқаларни киритиш мумкин. Глобал геотехтизимлар хозирча мавжуд эмас, чунки уларни яратиш учун нихоятда катта маблағлар талаб қилинади. Ундан ташқари бундай иншоотларни қуришдан олдин оқибатларини башорат қилиш услублари хали мавжуд эмас. Геотехник тизимлар зарурлиги. Бу тизимларни олдиндан лойихалаш кутилажак технологик жароѐнни ва уларни ишлаши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда холатларни кўра билиш имконини беради. Геотехник тизимларни лойихалашдан олдин эколого – географик экспертиза ўтказилиши керак, деб хисоблаймиз. Экспертизани 5 йўналишда ўтказиш мумкин: умум табиий шароитни бахолаш, ихтисослашган табиий оқибатларни бахолаш, технологик, иқтисодий ва ижтимоий бахолаш. Психологик оқибатларни бахолаш ижтимоий бахолаш ичга кириб кетади. Салбий оқибатларни олдини олиш учун геотехтизимларни Ўзбекистонда яратиш учун қонуний ва институционал асос, норматив хужжатлар ва бошқа йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак. Лойиҳаларда кўзда тутилган технологик ва экологик нормаларни назорат қилиш учун геотехник ва экологик мониторинг олиб бориш услублари ишлаб чиқилиши зарур. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling