20
замонавий трактори билан тез агрегатланадиган яримосма
тик шпинделли пахта
териш машиналарини ишлаб чиқариш ва жорий этиш йўлга қўйилади.
Кейинчалик терим тўлиқлиги ва сифати юқори, пахта хам ашёсини
шикастламайдиган, агротехник кўрсаткичлари кун давомида барқарор, техник
қаровларни ўтказиш учун қўлай ва юқори самарали
терим аппарати билан
жиҳозланган пахта териш машиналари яратилади ва ишлаб чиқаришга жорий
этилади.
Концепцияни амалга ошириш пахта теримида механизациялаш даражасини
ошириш, терим тўлиқлигини 4-5 % га, машиналар иш унумдорлигини 18-20 % га
кўпайтириш, терим муддатини 8-10 кунга қисқартириш орқали
майдонларни
ҳосилдан тез бўшатилишини таъминлайди.
21
VI БОБ. ДОН ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА
МЕХАНИЗАЦИЯЛАШГАН ИШЛАР ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ
ОШИРИШ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
6.1. Дон экиш бўйича
Текис майдонларда дон экиш республикада яратилган кенг қамровли,
дискли сошниклар билан жиҳозланган ва экиш билан бирга суғориш эгатларини
оладиган сеялкалар билан бажарилади.
Пахтадан бўшаган майдонларга дон экишда ғўзапояни
майдалаш, уни
тупроққа мулча сифатида қайтариш ва кузги буғдой экишни бир йўла
бажарадиган самарали технология ва уни амалга оширувчи комбинациялашган
машиналарни қўллаш бошланади.
Яқин келажакда ҳар икки усулда ҳам уруғларни
далага сочиб экиш
тугатилиб, уларни уяларга аниқ миқдорда ва белгиланган чуқурликка экиш
технологиялари
ҳамда
бундай
технологияларни
бажарувчи
пневматик
тарқатгичли сеялкалар жорий этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: