15
машиналар ёрдамида сепилади. Суғориладиган ҳар бир гектарга тўғри
келадиган
гўнг миқдори талаб даражасидан кам бўлган шароитда гўнг ва маъданли ўғитлар
бирикмаси(компост)ни пушта олишда унинг тагига (бир йўла ўсимлик илдизлари
ривожланадиган чуқурликка) 16-18 см кенгликда ва гектарига 4-5 т миқдорида
солиш самара беради. ЎзПИТИда ўтказилган тажрибаларни кўрсатишича, бундай
усул қўлланилса ўғитларнинг самарадорлиги ортиши туфайли пахта ҳосили
гектарига 3,5-3,7 центнерга ошади ҳамда агрегатларни далага кириш сони
камаяди, маблағ ва энергия сарфини тежаш имконияти яратилади.
Келажакдаги илмий-тадқиқот ишлари гўнгни (компостни)
бир текисда
сепилишини таъминлаш, мавжуд технология ва
машиналарни такомиллаштириш
йўналишларида бажарилади.