Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази


Download 437.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/27
Sana19.10.2023
Hajmi437.68 Kb.
#1709635
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Kontseptsiya (1)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


31 
X БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ
ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ 
КОНЦЕПЦИЯЛАРИ 
 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги технологик жараёнларни электр-
лаштириш ва автоматлаштириш даражасини ошириш соҳа учун янги технология 
ва қурилмалар яратиш, мавжудларини такомиллаштириш, меҳнат сарфини 
камайтириш, иш унумдорлигини ошириш ҳамда етиштириладиган маҳсулот 
таннархини камайтиришдан иборат. 
Яқин келажакда (2015 йилгача) қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва 
автоматлаштириш даражасини ошириш концепциялари қуйидагилардан иборат: 
- қишлоқ хўжалик экинлари уруғини электр майдонида саралаш бўйича 
олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини якунлаш, электр саралагич қурил-
маларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш; 
- электр саралагич қурилмаларининг иш унумдорлиги ва саралаш самара-
дорлигини ошириш мақсадида уларни модернизациялашга қаратилган илмий-
техник ишларни давом эттириш ва якунлаш; 
- электр энергиясидан фойдаланиб ҳўл меваларни қуритиш ва қайта ишлаш 
бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари асосида 
қурилмаларнинг дастлабки намуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш; 
- кичик, яъни 50-100 бошга мўлжалланган чорвачилик фермаларидаги 
технологик жараёнларни электрлаштириш ва автоматлаштириш бўйича мақсадли
изланишларни олиб бориш; 
- электр тармоғидан олисда жойлашган минтақаларда ноанъанавий энергия 
манбаларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган технологик ва техник 
ечимларни 
қидириш, 
минтақалар 
шароитига 
мос 
вариантдаги 
энергия 
манбаларини ишлаб чиқариш. 
Қишлоқ 
хўжалик 
экинлари 
уруғини 
электр 
майдонида 
саралаш 
технологиясидан фойдаланиш қўлами кенгаяди. Мазкур технология уруғлик 
сарфини 1,5-2,0 мартага камайтириб, унинг дала шароитидаги унувчанлигини 15-
18 фоизга оширади, ҳосилни 7-10 кун эрта пишиб етилишини таъминлаб, бир 


32 
гектар ердан олинадиган ҳосилдорликни 3,6-5,1 центнерга кўпайтиради. 
Ҳўл меваларни қуритиш ва қайта ишлашда электр энергиясидан фойда-
ланиш уларни қуритиш даврини 15-20 кунга қисқартириб, тайёрланган маҳсу-
лотнинг сифат кўрсаткичларини оширади. 
Чорвачилик фермаларидаги технологик жараёнларни электрлаштириш ва 
автоматлаштириш қўл меҳнатини кескин камайтириб, етиштирилаётган маҳсулот 
таннархини 1,5-2,0 мартага пасайтиради. 
Электр тармоғидан олисда жойлашган аҳолини ноанъанавий энергия 
манбаалари билан таъминлаш уларнинг электр энергияга бўлган эҳтиёжларини 
қондириб, турмуш шароитларини яхшилайди. 
Келажакда (2020 йилгача) қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва авто-
матлаштириш жараёнларини такомиллаштириш қуйидаги йўналишларда амалга 
оширилади: 
- қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришдаги технологик жараёнларни 
электрлаштириш ва автоматлаштириш бўйича комплекс илмий-тадқиқот лойи-
ҳалари бажарилади (иш унумдорлиги ва агротехник тадбирларнинг сифат кўр-
саткичларини ошиши таъминланади); 
- чорвачилик фермаларидаги технологик жараёнларни автоматик бошқа-
риш мақсадида жаҳон фан-техника ютуқларига таянган ҳолда кенг қамровли 
амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб борилади, олинган натижалар соҳа 
ишлаб чиқаришига жорий этилади;
- деҳқон ва фермер хўжаликлари учун илмий асосланган кичик ҳажмдаги 
электрлаштирилган ва автоматлаштирилган техника воситаларини ишлаб чиқа-
риш йўлга қўйилади (қўл меҳнати кескин камайиб, дехқон ва фермер 
хўжаликларидаги иш шароити яхшиланади). 


33 

Download 437.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling