VII БОБ. ҒЎЗА ВА ДОНДАН БОШҚА ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШДА
МЕХАНИЗАЦИЯЛАШГАН ИШЛАР ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ
ОШИРИШ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
7.1. Сабзавотчилик ва картошкачилик бўйича
Яқин йилларда ерга асосий ва экишдан олдин ишлов бериш, минерал ҳамда
органик ўғитларни солиш, ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда
заҳарли химикатлар сепиш, асосан пахтачиликда қўлланилаётган машиналар ва
қуроллар билан бажарилади.
Сабзавотлар
уруғларини
аниқ
доналаб
ҳамда
қобиқлаб
экиш
технологиясини қўллаш ва унда ишлатиладиган техникаларни яратиш йўлга
қўйилади.
Одатдаги, эгатлар орқали суғориш билан бирга, қўл меҳнати сарфини
камайтирадиган ҳам сувни тежайдиган ва ҳосилдорликни оширадиган томчилатиб
суғориш кенг қўлланилади.
Келажакда сабзавотчилик ва картошкачиликда қўлланиладиган махсус ТТЗ-
100SP трактори кўплаб ишлаб чиқарилади ва у билан агрегатланадиган энергия-
ресурстежамкор, юқори иш унумига эга бўлган техника воситалари, ерларни
текис шудгорлайдиган айланма плуг, экишдан олдин тупроққа майин ишлов
берувчи фреза, заҳарли химикатларни бир текисда сепувчи ва пурковчи
машиналар, қатор ораларига майин ишлов берувчи фрезали култиватор, серунум
поя майдалагичлар яратилади.
Картошкачиликнинг механизациялаш даражасини ошириш имконини
берадиган такомиллаштирилган техника воситалари яратилиб, хўжаликларда
жорий этилади: яровизация қилинган картошка уруғини саралагич, яровизация
қилинган
картошка
уруғини
эккич,
поя
ва
тупроқ
тиқилмайдиган
такомиллаштирилган картошка ковлагич. Бунинг натижасида фермер ва деҳқон
хўжаликларида картошка етиштиришга сарфланадиган харажатларни 1,3-1,4
марта камайтиришга эришилади.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |