Ўзбeкистoн рeспубликaси қишлoқ вa сув xўжaлик вaзирлиги ўзбeкистoн рeспубликaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги aндижoн қишлoқ XЎжaлик институти


Download 0.53 Mb.
bet12/14
Sana26.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1656124
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Ирода.12-а мавзу

3. Мустақиллилик
Кишиларнинг иродавий ҳаракатларига уларнинг мустақиллилик даражаси жиҳатидан ҳам баҳо берилади. Биз, одатда, мустақил ва мустақил бўлмаган ҳаракатлар ҳақида гапирамиз.
Иродавий ҳаракатларнинг мустақиллилиги, аввало, кишининг ташаббускорлигида кўринади. Ташаббускорлик бирон бир ишни шахсан бошлаб юборишдир. Ташаббус кўрсатиш маълум кўрсатма бўлишини кутиб ўтирмай, бирон мақсадни илгари суриш, уни амалга ошириш йўл ва воситаларини танлаш ҳамда белгиланган мақсадга мустақил суръатда эришиш демакдир. Ташаббускорлик, одатда, атроф-теваракдаги шароит ҳамда ижтимоий ҳаёт талабини эпчиллик ва моҳирлик билан ҳисобга олиш ва кўпинча, янгиликни олдиндан кўра билиш қобилияти билан бир вақтда кўринади.
Ташаббускорлик ҳаётимизнинг ҳамма соҳаси учун зарур бўлган жуда ҳам қимматли сифатдир.
Ташаббускор кишилар ҳамма вақт ишда ва ўқишда фаоллик кўрсатадилар. Улар жамият, жамоа ва гуруҳларда ташкилотчилик қилишга қобилиятли бўладилар ва ҳар қандай қийин муаммоларни ҳам осонликча амалга ошира оладилар, йўл-йўриқларини топа оладилар ва муваффақият қозона оладилар.
Мустақиллилик амалга оширилаётган ва амалга оширилган ҳатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни сезишда кўринади.
Жавобгарликни сезиш деганда биз айни шу ҳаракатларнинг тўғрилигига, мақсадга мувофиқ эканлигига ва зарурлигига ишонч ҳосил қилишни тушунамиз. Қандайдир хато ва янглишга йўл қўйиб юборилган вақтда жавобгарликни сезиш – ўз хатоларига самимий, беғаразлик билан ва очиқ тан беришда ҳамда ҳакқоний танқидга диққат билан қулоқ солишда кўринади. Жавобгарликни сезиш – ўз хатоларини тузатишга тайёр туриш ва ҳақиқатан ҳам уни тузатиш демакдир.
Ироданинг мустақиллиги яна бошқа кишиларнинг фикрларини, маслаҳатларини ва таклифларини танқидий мулоҳаза қилиб қарашда ҳам кўринади. Киши бошқа одамлар берган маслаҳат ва таклифларининг тўғрилигига ишониб ҳаракат қилар ҳамда бу маслаҳат ва таклифларнинг жамият манфаатига ва аҳлоқ тамойилларига мос эканликларини тушунар экан, бунинг билан у ўз мустақиллигини намоён қилган бўлади.
Мустақиллиликни ироданинг негативизм ва қайсарлик каби салбий кўринишларидан ажрата билиш лозим.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling