Ўзбeкистoн рeспубликaси қишлoқ вa сув xўжaлик вaзирлиги ўзбeкистoн рeспубликaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги aндижoн қишлoқ XЎжaлик институти


Download 0.53 Mb.
bet13/14
Sana26.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1656124
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Ирода.12-а мавзу

Негативизм бошқа кишиларнинг ҳамма таклифига, яъни буйруқларга, қоидаларга, маслаҳатларга ва бошқа йўл билан ўтказиладиган қандай бўлмасин таъсирга асоссиз қаршилик қилиш демакдир. Негативизм икки турли бўлади; пассив ва актив негативизм. Пассив негативизм шундан иборатки, бун­да киши таклиф қилинган ишни қилмай, ўз ҳолатида қолаверади. Актив негативизм эса бошқалар ҳоҳлаган ва таклиф қилган ишни қилмай, унинг аксини қилишдан иборат бўлган терсликдир.
Негативизм ҳодисасини уч ёшдан етти ёшгача бўлган болаларда, айниқса катталар томонидан суюлтириб юборилган ва барча ишларини бошқа кишилар қилиб берадиган болаларда учратиш мумкин. Бундай ўжарлик болаларда, кўпинча қандайдир мустақил фаолият соҳасида ўз фаолликларини кўрсатиш имконияти берилмаган тақдирда пайдо бўлади.
Негативизмнинг характерли хусусияти ҳаракатларнинг асоссизлигидан иборатдир. Одатда негативизм ҳолатида киши сен нега бундай қиляпсан, нима учун бошқаларнинг таклифини бажармаяпсан, деган саволга ҳеч қандай жавоб қайтармайди; у индамай, айтилган нарсанинг аксини қилаверади.
Қайсарлик –бошқа кишиларнинг айтган ҳамма гапига, яъни буйруқ ва таклифларга атайин қаршилик қилишдир. Қайсарлик қилаётган одам ўзи деганини қила беради ва нима сабабдан шундай қилаётганини объектив равишда асослаб бермайди: «Бу менинг ишим», «Ўзим биламан» деб субъектив далил келтиради, холос.
Қайсарлик, асосан, мана бундай ҳолларда, масалан, киши бирон нарсадан хафа бўлган ёки ғазабланган, жаҳли чиққан ёки бўлмаса манманлиги ошиб кетган пайтда кўринади. Бундай ҳолларда кучли ҳиссиёт таъсири туфайли кишининг онги ўтмаслашиб кетади. Қайсарлик тутган пайтда киши объектив нуқтаи назардан қарай олмайди ва бошқача эмас, балки айнан шундай ҳаракат қилиш шарт эканлигига объектив асослар келтира олмайди. Қайсар одамни жуда яққол далиллар ёрдами билан ҳар нарсага кўндириш ёки ундан қайтариш қийин. Қайсарлик кўрсатишда бирон нарсага интилиш ва кучли ҳиссиёт бўлади, лекин етарли тафаккур унга иштирок қилмайди.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling