Ўзбекистон республикаси иқтисодий тарақҚиёт ва камбағалликни қИСҚартириш вазирлиги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби


Download 418.88 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.12.2022
Hajmi418.88 Kb.
#1029244
Bog'liq
01 03 2 638 Илова Ахборот хати конференция 2022 декабр



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА 
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ 
 
БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ 
Халқаро илмий-амалий онлайн конференция 
АХБОРОТ ХАТИ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2022 
йил
7 мартдаги 101-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида
2022 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик 
олий мактабида “Рақамли иқтисодиёт шароитида бизнес ва тадбиркорликни 
ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-
амалий онлайн конференция ташкиллаштирилмоқда. 
Илмий-амалий конференция тили: ўзбек, инглиз ва рус тиллари.
Конференция ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бизнес ва тадбиркорлик 
олий мактаби. 
 
Ҳамкорлар: Handong Global University, Gachon University, Solbridge 
University, Ajou University, European School of Business & Management (ESMT), 
Жаҳон банки, БМТТД, БГЭУ, MIP ва бошқалар. 
Тезисларни 2022 йилнинг 30 декабргача conference@rgsbm.uz электрон 
адресга юборишингиз мумкин.
Тақдим этилган ахборот аниқлиги учун муаллифлар шахсан жавобгардир. 
Тезис матни таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг техник талабларга 
қатъий мос келиши керак. Илмийлик ва техник расмийлаштириш талабларига 
жавоб бермайдиган, шунингдек, плагиатга асосланган мақолалар кўриб 
чиқилмайди (улар ҳақида огоҳлантиришни ёки тузатишни ташкилий қўмита ўз 
зиммасига олмайди).
Муаллифлар фақат битта тезис билан иштирок этишлари мумкин 
(ҳаммуаллиф сифатида иккинчи тезисга талабгорлик қилиш ҳуқуқи берилади). 
Конференция якунлари бўйича конфенция материаллари тўплами чоп этилиши 
режалаштирилган. Экспертларнинг ижобий тавсиясини олган ва нашр 
харажатлари учун тўловни амалга оширган муаллифларнинг тезислари 
конференция тўпламида чоп этилади. Конференция тўплами чиқадиган даврга 
қадар тезис чоп эттирилиши ёки рад этилганлиги бўйича маълумот беришни 
ташкилий қўмита ўз зиммасига олмайди. 
Илмий маъруза тезисларини расмийлаштиришга қўйилган техник 
талаблар:
 тезис ҳажми: тезис матни 3-5 бетдан ошмаслиги керак; 


 матн муҳаррири – Ms Word; 
 варақ формати – А4 ўлчовли, китоб шакли, матннинг ҳар бир томонидан 
– 20 мм; 
 шрифт: гарнитура – Times New Roman, 14 кегль катталигида; 
 хат боши – 1,0 см, қатор оралиғи – 1 интервалда;
 тезис юқори қисмида мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир қатордан кейин 
ўнг томонда муаллиф маълумотлари кўрсатилади. (Муаллифнинг телефон 
рақами кўрсатилсин). Бир қатордан кейин тезиснинг асосий матни берилади;
 жадвал ва графиклар Ms Excel форматида; расм ва схемалар Ms Word 
форматида; формулалар Ms Equation муҳарририда; 
 барча жадвал, график, расм ва схемаларнинг манбаси ва изоҳи 
келтирилиши шарт; 
 фойдаланилган манба ва адабиётга ҳаволалар асосий матн ичида [1] 
кўринишда бўлиши лозим (наъмунага қаранг). 
 файл муаллифнинг фамилияси ва исми билан номланади (мисол учун: 
Shodmonov_Abdulla_tezis.doc). 
 Тезис якунида муаллиф билан боғланиш учун муаллиф уяли алоқа 
рақами кўрсатилсин. 
Конференциянинг ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг нашр 
харажатлари сифатида тезиснинг ҳар бир бети учун 30000 сўм деб белгиланган 
(тўлов реквизити: 8600332939470633 [Riksiev Nematjon]).
Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод 
кўчаси, 25 уй. 
Тел.: (99871) 239-03-17, 239-03-02.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Тақдим этиладиган тезисларни таркиби бўйича намуна 
Шодмонов А.Ҳ. – Бизнес ва тадбиркорлик
олий мактаби бўлим бош мутахассиси, и.ф.н., доц. 
Шодмонов А.Ҳ. ((99)-000-00-00) 
 
ТЕЗИСИНИНГ НОМИ  
Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн [1]. Асосий матн. Асосий матн. 
Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Муаллиф. Манба ёки адабиёт номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган 
йили ва бошқалар. 

Download 418.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling