Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби


Download 436.5 Kb.
bet31/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

103-модда. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ бўлмаган рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
Маҳкумга нисбатан ташаккур тариқасидаги рағбатлантириш оғзаки ёки ёзма, бошқа рағбатлантириш чоралари эса, ёзма равишда қўлланилади.
Рағбатлантириш чоралари ушбу Кодекс талабларига риоя этилган ҳолда қўлланилади.
Маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш чоралари ҳақида унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тегишли ёзув киритилади.
Маҳкумга рағбатлантириш тарзида йил мобайнида кўпи билан иккита посилка, йўқлов ёки бандерол олишга, икки марта учрашувга рухсат берилиши мумкин.
Рағбатлантириш тарзида маҳкумдан илгари қўлланилган битта интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин.
104-модда. Маҳкумларнинг сақлаш шароитини ўзгартириш билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби
Енгиллаштирилган сақлаш шароитларига интизомий жазоси йўқ маҳкумлар:
қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида олти ойини ўтаганидан кейин;
содир этилган оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида чорак қисмини ўтаганидан кейин;
содир этилган ўта оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаганидан кейин ўтказилади.
Маҳкумлар турмадан жазони ижро этиш колониясига ва махсус тартибли колониядан қаттиқ тартибли колонияга суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаганларидан кейин, Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Маҳкумлар қаттиқ ва умумий тартибли колониядан манзил-колонияга ушбу Кодекс 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўтказилади.
105-модда. Интизомий жазо чоралари
Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
огоҳлантириш;
ҳайфсан;
енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;
интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;
сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;
сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.
Маҳкумлар меҳнат нормаларини бажармаганлиги учун, агар бу ишни рад этиш ёки ишдан бўйин товлашнинг оқибати бўлмаса, интизомий жавобгарликка тортилмайди.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling