Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ РЕЖИМ


Download 436.5 Kb.
bet17/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

11-БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ РЕЖИМ
62-модда. Режимнинг асосий талаблари
Жазони ижро этиш муассасаларида режим жазодан кўзланган мақсадга эришиш учун белгиланади.
Режим қуйидагиларни таъминлайди:
маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш, уларни қўриқлаш ва назорат қилиб туришни;
маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, шунингдек уларнинг ўз мажбуриятларини адо этишини;
муайян тоифадаги маҳкумларни алоҳида-алоҳида сақлашни;
муассаса турига қараб маҳкумларни ҳар хил шароитда сақлашни;
маҳкумларнинг ва муассаса ходимларининг хавфсизлигини.
Жазони ижро этиш муассасаларида режим Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Ички тартиб қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
63-модда. Маҳкумлар кийими
Жазони ижро этиш муассасаларида, манзил-колонияларни истисно этганда, маҳкумлар белгиланган намунада кийим киядилар. Кийимнинг кўриниши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ички тартиб қоидаларида назарда тутилган ҳолларда маҳкумларга фуқаролик намунасидаги кийимдан фойдаланишга рухсат этилади.
64-модда. Маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш, шунингдек улар сақланадиган ва меҳнат қиладиган объектларни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
65-модда. Назорат ва текширишнинг техникавий воситалари
Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочиш ва бошқа жиноятларнинг, жазони ўташнинг белгиланган тартибини бузишларнинг олдини олиш, маҳкумлар хулқ-атвори тўғрисида зарур ахборот олиш учун жазони ижро этиш муассасаларида назорат ва текширишнинг аудиовизуал, электрон ва бошқа техникавий воситаларидан фойдаланилади.
Муассаса маъмурияти маҳкумларни назорат ва текширишнинг техникавий воситалари қўлланилаётганлигидан хабардор этиши шарт.
Назорат ва текширишнинг техникавий воситалари рўйхати, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling