Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш тартиби


Download 436.5 Kb.
bet15/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

56-модда. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш тартиби
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига қабул қилиш муассаса маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширилади.
Муассасага етиб келган маҳкумлар уларнинг шахсини ўрганиш ва шароитга мослашиб олишлари учун ўн беш суткагача муддатга, одатда, қабул бўлимига жойлаштирилади, манзил-колонияга келган ҳамда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхоналари ва турмаларда қолдирилган шахслар бундан мустасно.
Муассасага етиб келганларидан сўнг маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида керакли ахборот берилади, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.
57-модда. Жазони битта муассасада ўташ
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.
Маҳкумни бир колониядан айни шу турдаги бошқа колонияга жазони ўташни давом эттириш учун ўтказишга унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг розилигини олган ҳолда, шунингдек маҳкумнинг мазкур муассасада қолишига тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасига ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
58-модда. Маҳкумларни ажратилган ҳолда сақлаш
Жазони ижро этиш муассасаларида эркаклар ва аёллар, вояга етмаганлар ва катта ёшлилар, озодликдан маҳрум этишга биринчи марта ҳукм қилинган шахслар ва илгари бу жазо турини ўтаган маҳкумлар алоҳида-алоҳида сақланади.
Қуйидагилар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилиб, шунингдек алоҳида-алоҳида сақланади:
ўта хавфли рецидивистлар;
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган маҳкумлар;
маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
суд ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар;
турли юқумли касалликларга чалинган маҳкумлар.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling