Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


VI БЎЛИМ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА НИСБАТАН ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ, ҚАМОҚ ВА ИНТИЗОМИЙ ҚИСМГА ЖЎНАТИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ


Download 436.5 Kb.
bet42/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

VI БЎЛИМ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА НИСБАТАН ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ, ҚАМОҚ ВА ИНТИЗОМИЙ ҚИСМГА ЖЎНАТИШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
25-БОБ. ХИЗМАТ БЎЙИЧА ЧЕКЛАШ ВА ҚАМОҚ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
141-модда. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо ижросини маҳкум ҳарбий хизмат ўтаётган жойдаги, ушбу Кодекс 14-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган командир (бошлиқ) амалга оширади.
Командир (бошлиқ) ҳукм нусхасини ва суд фармойишини олганидан кейин уч кун ичида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради:
маҳкум ҳарбий хизматчини лавозим ва ҳарбий унвонда кўтаришга тақдим этмаслик асоси ва муддати;
ҳарбий хизматчига навбатдаги ҳарбий унвон бериш ҳамда пенсия тайинлаш учун унинг хизмат муддатига қўшиб ҳисобланмайдиган вақт;
маҳкумнинг пул таъминотидан давлат фойдасига ўтказиладиган чегирма миқдори.
Командир (бошлиқ) буйруғи маҳкум ҳарбий хизматчи эътиборига етказилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига ҳукм нусхаси билан биргаликда қўшиб қўйилади.
Командир (бошлиқ) ҳукм ижро этилганлиги ҳақида ҳукм чиқарган судга уч кунлик муддат ичида хабар беради.
142-модда. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддатини ҳисоблаш
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддати ҳукмни ижро этиш тўғрисида буйруқ чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Бошқа жиноят содир этганлиги муносабати билан маҳкум ҳарбий хизматчи ҳибсда ушлаб турилган вақт жазони ўташ муддатига қўшилмайди.
143-модда. Хизмат бўйича чеклаш вақтида пул таъминотидан чегириб қолиш
Суд ҳукми билан хизмат бўйича чекланган ҳарбий хизматчининг пул таъминотидан чегирма лавозим ва ҳарбий унвонга доир маошдан ҳисоблаб чиқарилади.
144-модда. Тарбиявий иш
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан улар содир этган жиноятнинг хусусиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини ва маҳкумнинг шахси, шунингдек хулқ-атвори ҳамда ҳарбий хизматга муносабатини инобатга олган ҳолда тарбиявий иш олиб борилади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling