Ўзбекистон республикаси кишлок ва сув хўжалиги
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
L-7 AB va G0711
Трактор ва автомобиллар генераторлари трактор ва автомобиллардаги электр энергиянинг асосий манбаи бўлиб, двигател ўрта ва катта айланишлар сони билан ишлаганда ҳамма ток истеъмолчиларини электр токи билан таъминлайди ва аккумулятор батареясини зарядлайди. Узоқ вақт давомида трактор ва автомобилларда электр энергиясининг асосий манбаи сифатида узгармас ток генераторлари ишлатилди. Трактор ва автомобилларда электр токи истеъмолчиларини тобора купайиши, генераторларнингқувватини ва максимал айланишлар частотасини ошириш эҳтиѐжини вужудга келтирди. Узгармас ток генераторининг жиддий камчиликлари ва тузулишини уз хос томонлари бу муаммони ечиш имконини бермайди. Электроника саноатининг ривожланиши ва арзон, улчамлари кичик, юқори ҳароратларга чидамли ва ишончли бўлган кремнейли ярим ўтказгичли тўғрилагичларнинг пайдо бўлиши, ҳозирги замон трактор ва автомобилларида узгармас ток генераторларига хос бўлган камчиликлардан холи ва бир қатор авфзалликларга эга бўлган узгарувчан ток генераторларини кенг куламда ишлатиш имконини берди. Узгарувчан ток генераторларида колекторларнинг 14 йўқлиги хисобига максимал айланишлар сони 10000 – 12000 айл/мин га етказиш, двигател билан генератор орасидаги тасмали узатмани узатиш сонини 2 – 2,5 гача ошириш мумкин, натижада двигател салт ишлаган холда хам генераторнинг 50% гача қувватини истеъмолчиларга бериш ва аккумуляторни зарядлаш имкони яратилди. Узгарувчан ток генераторлари юклама ток қийматини чеклаш хусусиятига эга бўлганлиги ва тўғрилагич сифатида ярим ўтказгичли диодлар қулланилганлиги учун ток чеклагич ва тескари ток релеларига эҳтиѐж йўқолади, бу эса реле – ростлагичларни тузулишини анча соддалаштиради ва уларни ишончлигини оширади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling