Ўзбекистон республикаси кишлок ва сув хўжалиги


Узгарувчан ток генератори


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana08.11.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1757057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
L-7 AB va G0711

Узгарувчан ток генератори.
Умумий тузилиши. Узгарувчан ток генератори қўйидаги асосий 
қисмлардан ташкил топган: кузғалмас статор 1, айланувчи ротор 9, контакт 
халкалари 13, чуткалар 12, чутка туткич 14, тўғрилагич блок (7, парракли шкив 
4 ва қопқоқлар 3,10 (6-расм). 
6-расм. Узгарувчан ток генератори 
Статор электротехник пўлат пластиналардан йиғилган бўлиб, ички юзига 
оралиги бир хил бўлган алоҳида электротехник металл пластиналардан 
йиғилган тишчалар ўрнатилган. Тишчаларни сони одатда 18 та, баъзи 
генераторларда 36 та ѐки 72 та бўлиши мумкин. Бу тишчаларга 18 (ѐки 36, 72) 
статор ғалтаклари жойлаштирилиб, улар уч фазага булинади. Ҳар бир фазага 
кетма – кет уланган 6 та ғалтак киради. Фазалар ўзаро «юлдуз» шаклида (баъзи 
генераторларда «учбурчак» шакли ишлатилади) бўйича уланиб, учта фазани 
иккинчи учлари тўғрилагич блокини қисқичларига уланган. 
Ротор қарама – қарши қутбли, олти учли тумшуксимон пўлат ўзак 9 ва 
улар орасидаги пўлат втулка 15 га ўралган уйғотиш чулғами 8 дан иборат. 
Уйғотиш чулғамининг учлари валдан ва бир – биридан мухофазаланган мис 
ҳалқалар 13 га уланаган. Ротор вали алюминий қотишмаларидан тайѐрланган 
қопқоқларга ўрнатилган золдирли подшипникларда айланади. 


15 
Контакт халкалари томонидаги қопқоқ 10 га пластмассадан тайѐрланган, 
иккита мис – графит чутка 12 лар жойлаштирилган, чўтка тутқич 14 ва 
тўғрилагич блоки 7 ўрнатилаган. Валга шпонка ѐрдамида парракли шкив 4 
маҳкамланган. Генератор ротори ҳаракатни шкив ва тасмали узатма орқали 
двигателни тирсакли валидан олади. 
Электромагнит ўйғотиш тамойилига асосланган ўзгарувчан ток 
генераторлари 
ўз-ўзини 
уйғотиш 
ҳусусиятига 
эга 
эмас. 
Бундай 
генераторларни ишга тушириш учун дастлабки дақиқаларда унинг уйғотиш 
чулғамига аккумулятор батареясидан чўтка ва мис халқалар орқали ток 
берилади. Уйғотиш чулғамидан ўтаѐтган ток таъсирида унинг атрофида 
магнит оқими ҳосил бўлади. Магнит оқимининг асосий қисми роторнинг 
тумшуксимон ўзагининг биринчи булаги орқали ҳаволи тирқишни кесиб 
статор тишчалари ва ўзагига ўтади, сўнгра ҳаволи тиркишни яна бир 
бор кесиб, роторнинг тумшуксимон ўзагининг қарама – қарши 
қўтбланган иккинчи бўлагига ўтиб, уйғотиш чулғами втулкаси орқали 
туташади. Магнит оқимининг қолган қисми ўзакдан ташқарига ѐйилиб 
кетади. Ротор айланганда статорни ҳар бир тишчаси остидан роторнинг 
мусбат ѐки манфий қутбланган тумшуксимон учликлари ўтади, яъни статор 
чулғамларини кесиб ўтаѐтган магнит оқими йўналиши ва қиймати бўйича 
ўзгариб туради. Натижада статорни фаза чулғамларида ўзгарувчан 
электр юритувчи куч индукцияланади. Статор чулғамларида индукцияланган 
ЭЮК ни вақт бўйича ўзгариши магнит оқимининг статор доирасидаги ҳаво 
тирқишларида тақсимланишига боғлиқ, у эса ўз навбатида ротор ўзаги 
учликларининг шаклига боғлиқ, ўзгарувчан ток генераторларида асосан 
шаклан трапециясимон бўлган тумшуксимон учлик ротор ўзаклари 
қулланилади. Ротор ўзагининг бундай тузилиши индукцияланган ЭЮК ни 
синусоида кўринишида ўзгаришини таъминлайди. Генераторнинг статор 
чулғамларида ҳосил бўладиган ўзгарувчан токнинг ўзгармас токка 
айлантириш учун уч фазали, икки ярим даврли, кўприкли тўғрилаш шакли 
ишлатилади. Бу шакл ѐрдамида тўғриланган кучланишни пулсацияси 
нисбатан катта бўлмайди ва ҳозирги вақтда трактор ва автомобилларда 
жуда кенг қўлланилаѐтган электрон жиҳозларни меъѐрида ишлашини 
таъминлайди. 
Ўзгарувчан ток генераторларини афзаллик томонларидан бири, 
тўғрилагич диодлари аккумулятор батареясини статор чулғамлари орқали 
зарядсизланишига йул қўймайди. Бу генератор билан тескари ток релесини 
ишлатиш зарурати йўқолади ва ростлагични тузилиши анча соддалашади. 
Таркибида тўғрилагич бўлган ўзгарувчан ток генераторининг кучланиши ва 
ток қиймати орасидаги муносабат таҳлил қилинганда, тўғрилагичларда 
ишлатиладиган ярим ўтказгич диодлар нуқсонли бўлиши мумкинлигини 
ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун амалда генератор кучланишини ўзгариш 
шакли синусоидадан, тўғриланган кучланиш ва ток қиймати эса назарий 
йўл билан ҳисобланганидан фарқ қилади. Чунки, генераторнинг индуктив 
чулғамларида тўпланган электромагнит энергия таъсирида, ѐпилаѐтган 
диоддаги ток дарҳол йўқолмайди, очилаѐтган диоддаги ток эса аста секин 


16 
ортади. Натижада занжирдаги, юклама қиймати ортиши билан тўғрилагичгача 
ва тўғрилагичдан кейинги кучланишларнинг ҳамда тўғриланган ва фаза 
токларининг ўзаро муносабатлари ўзгаради. 
Трактор ва автомобил генераторлари ўзига хос шароитларда 
ишлайди. У ҳаракатни тасмали узатма орқали двигателни тирсакли 
валидан олганлиги сабабли, роторни айланишлар частотаси ва демак, 
ишлаб чиқарган кучланиши ҳам нисбатан кенг қамровда ўзгариб 
туради. Генераторнинг юкламаси унга уланаѐтган истеъмолчилар сони 
ва уларнинг қувватига қараб ўзгариб туради. Юклама токнинг 
ўзгариши ҳам генераторнинг кучланишига таъсир кўрсатади. Трактор 
ва 
автомобилларга 
ўрнатилган 
электр 
токи 
истеъмолчилари 
кучланишнинг маълум белгиланган (12 ѐки 24 В) ўзгармас қийматида 
ишлашга мўлжалланган. Юқорида келтирилган сабабларга кўра, 
генератор ишлаб чиққан кучланишни ростлаб, уни белгиланган даражада 
ўзгармас ҳолда сақлаш зарурияти туғилади. Бу вазифани реле-
ростлагичлар бажаради. Ишлаш тамойилига кўра ростлагичлар қуйидаги 
гуруҳларга бўлинади: контактли (тебранмали), контакт-транзисторли ва 
контактсиз-транзисторли. 
 
Замонавий 
трактор 
ва 
автомобиллардаги 
электр 
энергияси 
истеъмолчиларининг куввати ва микдорини усиши, генератор кувватини 
ошишига олиб келади. генератор кувватининг ортиши билан, унинг уйгониш 
токи хам купаяди ва бу ток кучланиш ростлагич контактлари билан узиб 
турилиши керак. Бирок, узиб туриладиган токни куввати ортганда контактлар 
жуда кизиб кетади ва тезда ишдан чикади. Шунинг учун контакт – 
транзисторли ростлагичлар ишлаб чикарилган булиб, уйготиш токини узиб 
турувчи 
контактлар 
вазифасини 
транзистор 
бажаради, 
кучланиш 
ростлагичининг контактлари эса факат уни ишлашини бошкариб туради. Энг 
куп таркалган контакт – транзисторли ростлагич Г – 250 ва бошка узгарувчан 
ток генераторлари билан бирга кулланиладиган РР – 362 ростлагичидир. 
РР – 362 реле-ростлагичи транзистор VТ1 ва иккита электромагнитли 
релеларни: кучланиш ростлагичи (РН) ва химоя релесини (РЗ) уз ичига олади. 
Уйготиш токини ростлашни уйготиш чулгами занжирига Д1 диод оркали 
уланган VТ1 транзистор бажаради. VТ1 транзесторини бошкариш иккита 
контактлар жуфтлиги РН1 ва РН2 ларга эга булган реле-ростлагичи воситасида 
амалга оширилади. Реле-ростлагичининг чулгами тезлатувчи R1 резисторига 
расм буйича уланган. Реле-ростлагичини кизиб кетмаслиги R3 резистор ва 
иссикликни яхши утказувчи иккита металдан иборат булган пластиналар (якор 
урнатилган) оркали эришилади. Химоя релеси VТ1транзисторни уйготиш 
чулгами занжиридаги киска туташувлардан саклайди. Р3 нинг туташувчи 
контактлари РН контактларига паралел уланган.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling