ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КИШЛОК ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ
ВАЗИРЛИГИ
“Қишлоқ хўжалик машиналари” кафедраси
ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАР АККУМУЛЯТОРЛАР БАТАРЕЯСИ ВА
ГЕНЕРАТОРЛАРИ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШИ
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Муаллиф: Амонов М.О.
Тошкент – 2012
2
Амалий машғулот 6
ТРАКТОР ВА АВТОМОБИЛЛАР ТОК МАНБАЛАРИ АККУМУЛЯТОРЛАР
БАТАРЕЯСИ ВА ГЕНЕРАТОРЛАРИ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШИ ЎРГАНИШ
Ишнинг максади. Қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланиладиган трактор
ва автомобиллар мисолида аккумуляторлар батареяси ва генераторни
вазифаси, тузилиши ва ишлашини ўрганиш.
Аккумуляторлар батареяси ва
генераторларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий кўникмалар хосил
қилиш.
Иш жойини жихозлаш. Ўрганилаѐтган аккумуляторлар батареяси ва
генератор, калитлар туплами ва тегишли мосламалар.
Мавзуга тегишли
плакатлар ва моделлар.
Аккумулятор батареяси.
Аккумулятор электр токининг кимѐвий манбаи булиб, у ташкаридан
электр токи берилганда кимѐвий энергияни йигиш (зарядланиш) ва
унинг
электр энергия куринишида ташки истеъмолчиларга узатиш (разрядланиш)
кобилиятига эга булган курилмадир, Энергиянинг бир турдан иккинчи турга
утиш жараѐни аккумуляторнинг бутун ишлаш даври узлуксиз давом этади.
Двигателни ишга тушириш жараѐнида стартѐр
жуда киска вакт ичида
катта микдорда (250-1000 А гача) ток истеъмол килади. Шунинг учун трактор
ва автомобилларга урнатиладиган аккумуляторларнинг ички каршилиги имкон
борича кичик, катта разряд токларига чидамли булиши керак. Трактор ва
автомобилларда асосан кургошин-кислотали баъзи холларда ишкорли
аккумулятор батареяси ишлатилади.
Кургошин-кислотали аккумуляторнинг
битта элементининг электр
юритувчи кучи (ЭЮК) 2В га тенг булиб, 12В га кучланишга эга булган
аккумулятор батареясини хосил килиш учун олтита аккумулятор элементлари
кетма-кет уланади. Кургошин-кислотали аккумулятор
батареяларининг ички
каршилиги кичик булганлиги сабабли, уларга стартер уланганда
аккумуляторлардаги кучланишнинг пасайиши нисбатан кам булади.
Шунинг
учун кургошин-кислотали аккумуляторнинг бир катор камчиликлари
булишига карамай (механик мустахкамлиги унча катта эмас,
хизмат муддати
нисбатан кичик ва хоказо) трактор ва автомобилларда жуда кенг куламда
ишлатилади, чунки уларнинг тавсифномалари стартѐр режимига тула мос
келади.